Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:19

Москва. Якиманка округи депутатлари Каримовга ҳайкал ўрнатилишига қарши чиқди (ВИДЕО)


Тошкентдаги Ислом Каримов кўчаси
Тошкентдаги Ислом Каримов кўчаси

Москванинг Якиманка муниципал округи Депутатлар кенгаши Ўзбекистон консуллиги ёнида барпо этилган хиёбонда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатиш масаласини референдум ёрдамида ҳал қилмоқчи.

25 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда депутатлар маҳаллий аҳолидан жуда кўп норозилик хатлари келиб тушаётгани, Интернетда ёдгорлик ўрнатилишига қарши кўпминг кишилик петиция ҳозирланганини билдиришди.

Озодлик билан суҳбатда Якиманка округи раҳбари Андрей Морев уларнинг бу ташаббуси Москва мэрияси раҳбариятига ёқмаслиги мумкинлигини гапирди.

Россия пойтахтининг марказий Якиманка округи депутатлари Россия президенти сайлови ўтадиган кунда (2018, 18 март) Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласини ҳам округ сайловчилари овозига қўйиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Якиманка муниципал округи бошлиғи Андрей Морев у бошқараётган 10 нафар депутат (9 нафари “Яблоко”, 1 нафари – “Единая Россия” партиясидан) референдум ўтказиш ташаббуси билан Москва шаҳар мэри Сергей Собянин, Москва шаҳар Думаси ва шаҳар Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилганини Озодликка сўзлаб берди.

- 2016 йилда Москва шаҳар Думаси Каримовга ёдгорлик ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Унинг қизи Лола мурожаат қилган экан. Бу масала ими-жимида муҳокама қилинибди, ҳеч ким у ҳақда эшитмабди. Ўтган йил ёзда скверда қурилиш ишлари бошланиб кетди, дарахтларни кесиб ташлашди. Сўраб-сўраб мавземизда ҳайкал ўрнатилишини эшитиб қолган кўплаб одамлар бунга қарши чиқди,- деди Андрей Морев.

Унинг қўшимча қилишича, масаланинг икки жиҳати бор. Биринчиси, у ерда доимо фонтан бўлган, ҳеч қанақа хиёбон ва ҳайкаллар бўлмаган - ландшафт нуқтаи назаридан унинг кераги ҳам йўқ; иккинчидан, шаҳар аҳолисида бу сиёсатчига нисбатан эътирозли муносабат мавжуд.

- Биз одамлар талаблари асосида ҳукуматга, мэрияга, Думага ёдгорлик ўрнатилишини тўхтатиш талаби битилган бир қанча номалар ёздик. Декабр охирларида биз мэрия ўз қарорини бекор қилмаслиги тўғрисида жавоб олдик ва бу масалани референдумга кўтариб чиқишга қарор қилдик,- деди округ бошлиғи Андрей Морев.

(Якиманка округи раҳбари Андрей Моревнинг референдум борасидаги нутқи)

Округ раҳбари айни пайтда Интернетда бир гуруҳ ЛДПР миллатчилари ташаббуси билан “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” петиция йиғиш ҳам давом этаётганини эслатди.

Ҳозирга келиб Change.org сайтидаги бу номани 7 мингдан зиёд одам имзолаганини кўриш мумкин.

Мазкур чақириқ матнида Каримовнинг асосий камчиликлари унинг "русларга қарши сиёсат олиб боргани", лотин графикасини киритгани, десоветизация ва Улуғ Ватан урушига бағишлаб қурилган мемориалларни вайрон қилишдан иборат экани таъкидланган.

Туркманлар хорижликлардан биринчи бўлиб И.Каримовга ҳайкал ўрнатган
Туркманлар хорижликлардан биринчи бўлиб И.Каримовга ҳайкал ўрнатган

Якиманка округи раҳбари Андрей Морев маиший ва ободонлаштириш масалалари маҳаллий аҳоли розилиги билан амалга оширилиши кераклигини билдирди.

У бир гуруҳ депутатлар билан бирга Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши каби бошқа масалаларни ҳам 18 март куни бўлажак президент сайловлари куни ўтказилишини маълум қилди. “Бироқ шаҳар ҳокимияти бунга қаршилик қилиши турган гап”, дея давом этади депутат:

- Ҳокимиятдан рад жавобини олиб, биз бундай масалаларга халқнинг ўзи овоз берсин, деган қарорга келдик. Каримовга ёдгорлик ўрнатилиши тарафдорлари ҳам бўлиши мумкинку?! Энди, энг асосийси – қароримиз Мосгордума ва Сайлов комиссияси тасдиғидан ўтиши керак. Бунгача Россия тарихида бирорта маҳаллий масала умумхалқ референдумига қўйилмаган. Шу баҳонада биз Каримовга тегишли иккита саволдан ташқари яна олтита бошқа маиший масалаларни ҳам халқ муҳокамасига қўямиз, деди Андрей Морев.

Округ бошлиғи референдум 18 март - президент сайлови куни бўлиб ўтиши ва унда фақат Якиманка округи сайловчилари иштирок этиши қўшимча қилди.

Андрей Морев: И.Каримовга ҳайкал ўрнатилиши масаласини ҳалқнинг ўзи ҳал қилсин!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:12 0:00
Бевосита линк

2016 йилнинг 1 ноябрида, Москва ҳокими Сергей Собянин пойтахтнинг Якиманка округида жойлашган Ўзбекистон Меҳмонлар уйи яқинидаги хиëбонга Ислом Каримов номини бериш тўғрисида махсус қарор қабул қилган эди.

Қарорга биноан, Ислом Каримов ёдгорлиги Россия пойтахтида 2019 йилнинг 31 декабригача ўрнатилиши лозим.

2017 йилнинг 7 март куни Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ислом Каримовнинг хориждаги илк бюсти очилган эди.

XS
SM
MD
LG