Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2020, Тошкент вақти: 06:53

OzodMaktub: "Туркияда қолиб кетдим, хаста болам кўзим олдида қуриб боряпти" (ВИДЕО)


Туркияда қолиб кетган ўзбекистонлик аёлнинг 4 яшар хаста боласи, 21 апрель, 2020

Туркияда 4 яшар хаста боласи билан қолиб кетган ўзбекистонлик аёл ёрдам истамоқда. Исмини ошкор қилмаётганимиз аёлнинг ёзишича, фарзанди "суяк эриши, мияга кислород етишмаслиги"дан азият чекмоқда.

Аёл Туркияга боласини даволатиш учун борган ва COVID-19 тарқалиши ортидан, авиақатнов тўхтаб, бу давлатда қолиб кетган.

Аёлнинг ёзишича, ҳозир боланинг дорилари тугаган, шу боис аҳволи кундан кунга оғирлашмоқда.

Мактубда айтилишича, элчихона аёлнинг ҳолидан хабардор, аммо Ўзбекистонга чартер рейс ташкил қилишни кутишдан бошқа ечим таклиф қилолмаётир.

Аёлнинг мактуби қуйида таҳрирсиз эълон қилинмоқда, имло ва стилистика муаллифники:

"4 ёш болам билан Туркияга даволанишга келиб қолиб кетдим. Ўғлим ногирон жуда ҳам тушкин ва оғир аҳволдаман.

Посолствадан ёрдам сўрасам, сабр, қўлимиздан ҳеч нарса келмайди деяпти. Бировнинг уйида омонат ўтирибман қўлимда пулим йўқ.

Фарзандимни дорилари тугади, суяк эриши, мияга кислород етмаслик касалликлари бор. Юзлари кўкариб бошлади, дорилари тугади. Кундузи 2 3 соат ухлайди.

Кетмасак бўлмайди чартер кутиб чарчадик. Кимга мурожаат қилай Ўзбекистонга кетиш учун?

Турган жойимдан ойни охирида уйни пули тўланмаганига бўшатишимизни сўраяпти. Туркия ҳам Рамазонгача 27 минг фуқаросини ватанига қайтараяпти . Бизни қачон қайтаришади? Карантинга ҳам розимиз ўтиришга.

Бу ерда уйсиз нонсиз қийналганлар қанча, касал болалар бор. Илтимос шу сўзларимниям чиқаринг, қачон эшитишади чет элда қийналаётганларни?

Президентимни гапларини эшитиб яна йиғлагим келади: Мен бор эканман ўзбек аёлини кўзидан ёш оқмайди деган эдилар. Фарзандини бу ерда қуришини кўриб ўтиширга ким йиғламайди?"

Аёл хаста фарзанди видеосини ҳам Озодликка йўллади:

Туркияда қолиб кетган аëлнинг 4 яшар хаста ўғли
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:28 0:00

Шу кунда дунёнинг турли давлатларида қолиб кетган ўзбекистонликлардан Озодликка мурожаатлар кўплаб келишда давом этмоқда.

Озодликка маълум бўлишича, Ҳиндистон, Таиланд, Россия, Латвия каби қатор давлатларда минглаб ўзбекистонлик чартер рейсларини кутмоқда.

Хориждаги ўзбекистонликлар элчихоналарга мурожаат қилаётгани, аммо улар кутишни тавсия қилиш билан кифояланаётганини айтмоқдалар.

Маълум бўлишича, хорижда қолиб кетган ватандошларга шу кунда Ўзбекистон ҳукумати томонидан конкрет моддий ёрдам кўрсатилаётгани йўқ - асосан, ўз маблағлари ва ёрдам пуллари эвазига кун кўрмоқда.

Қуйидаги жонли блогда бу каби мурожаатлар ва COVID-19 фонида рўй бераётган бошқа воқеалар билан танишишингиз мумкин:

Шарҳларни кўринг (5)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG