Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:21

Қўл билан бошқарув. Ўзбек фермери пахтани машинада теришни эсдан ҳам чиқарган


Пахта териш машинаси.
Пахта териш машинаси.

23 йилдан буён пахта етиштириб келаётган андижонлик фермер аёл пахта теримига бағишланган йиғилишларда машина терими масаласи кўтарилганини эслай олмади.

Тошкент вилоятилик бошқа бир фермернинг айтишича, у яшайдиган туманда теримга машиналар солинди ва... бункерлари тўлиб-тўлмай, тўхтаб қолди.

Пахтасини қадимгидай этакка тердираётган иккала фермер ҳам пахта териш машинаси сотиб олмоқчи эмас. Машинани кластердан ижарага олиш эса, ўта қимматга тушмоқда.

Озодлик бу икки фермерни президент Мирзиёевнинг келгуси беш йилда машина теримини ҳозирги 15 фоиздан 60 фоизга етказиш режалаштирилаётгани тўғрисидаги баёноти ортидан суҳбатга тортди.

Президентликка номзод президент 11 октябрь куни Қарши шаҳрида сайловчилар билан учрашувда келгуси беш йилда машинада пахта теримини 60 фоизга етказиш режалаштирилаётгани тўғрисида баёнот берди.

Шавкат Мирзиёевнинг бу баёноти унинг бундан 8 йил аввалги бошқа ваъдасини ёдга солди. 2013 йили бош вазир Шавкат Мирзиёев 2016 йилдан пахта ҳосилининг 80−90% ини машинада теришга ўтилиши режалаштирилаётганини айтган эди.

Фалончи пахтани машинада терибди деган гапни ўтган йили эшитдим

Андижон вилоят, Бўстон туманилик (собиқ Бўз) фермер Маҳбубахоннинг сўзларига қараганда, у бош вазир Мирзиёевнинг 2013 йилги режасини эслолмайди, президент Мирзиёевнинг куни кеча Қаршида қилган баёнотини эса, Озодликдан эшитди. Андижонлик фермер аёл Озодликка қуйидагиларни гапириб берди:

- 23 йилдан бери фермерман. Илгари 70 гектар ерим бор эди. Ҳозир 30 гектар қолган. Кўпроқ ғалла, озроқ пахта етиштираман. Лекин пахтани бирор марта ҳам машинада терган эмасман.

Машина ҳайдайман, лекин пахта териш машинаси минган эмасман.

Машина ҳайдайман, лекин пахта териш машинаси минган эмасман. 23 йилдан бери пахта теримига бағишланган мажлислардаям машина терими ҳақида гап бўлганини эслолмайман. Туманимизда фалончи пахтани машинада терибди, деган гапни ўтган йили эшитдим, холос. Ери кўпроқ бир фермер йигит бор, отаси раис ўтган. Ўша машина олиб келибди, яхши теряптийкан, деган гапни эшитганман. Ҳамма қўлда тердиради.

Техника кластернинг қўлида, ижараси қиммат

- 2005 йилгача, колхозлар тарқатилгунча массивларда (туманядаги ҳудудлар) мини МТПлар (Машина трактор парки – таҳр.) бўларди. Кейин туманда битта марказлашган катта МТП қолган. Кластерлар пайдо бўлганидан кейин МТП тарқаб кетди. Ундаги техникалар йўқолиб кетдими ё кластерларга ўтиб кетдими – буниси менга қоронғу.

Кластернинг техникасида 1 гектар ерни ҳайдаш 700 минг сўмга тушади.

Қисқаси, кластернинг тракторлари, комбайнлари бор. Трактори, комбайни йўқ фермерлар кластердан олиб туради. Лекин ижара нархи ўта баланд. Кластернинг техникасида 1 гектар ерни ҳайдаш 700 минг сўмга тушади. Шунинг учун фермерлар кластердан техника олмасликка ҳаракат қилади. Кредит тўлашга қурби етган фермерлар техникани ўзлари сотиб олади.

“Битта тракторим бор

- Ҳозирда МТЗ-80 тракторим бор. Унда культивация қиламан, терим пайтда прицеп улаб, пахта ташийман.

2008 йили битта комбайн олганман. Кредитини вақтида тўлолмаганим учун сотиб қутулганман.

2008 йили битта комбайн олганман. Кредитини вақтида тўлолмаганим учун сотиб қутулганман. Пахта териш машинаси неча пул туришини, пахтани машинада териш неча пулга тушишиниям билмайман. Қолаверса, далам ҳам машина соладиган даражада катта эмас.

Президентнинг режаси тўғрисида

- Агар президент пахта териш машиналарини кўпайтиришни айтган бўлса, тўғри айтибди. Шундай қилиш керак. Пахта териш машиналарини чиқариб, тайёр қилиб қўйгандирки, шундай дегандир. Машина кўпайгани яхши, албатта. Ишчи кучига эҳтиёж камроқ бўларди. Пахтамни териб беринглар, деб аҳолига ялинмасдик.

Технологик номутаносиблик

Бўз ерлар ўзлаштирилиши ҳисобига ташкил топган ва бундан 40 йиллар олдин ҳосилнинг катта қисми машиналарда терилган Бўз туманида (ҳозир Бўстон) пахта териш машинаси нималигини сўнгги йиллардагина яна эслай бошлаган бўлсалар, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида бу йил камида 10 машина пахта терди.

Бу ҳақда шу туманда 10 йилдан бери пахта етиштириб келаётган фермер гапириб берди. “Ҳокимдан гап эшитиб қолиши”ни ўйлаб исми айтилишини истаман фермернинг айтганлари:

- Фермер бўлганимга 10 йил бўлди. 10 йилдан бери пахта етиштираман. Ерим ҳажми ҳар йили ўзгариб туради. 60 гектаргача пахта экканман. Пахтани ҳеч қачон машинада терган эмасман. Мен 60 га экаман (Эгатлар ораси 60 см – таҳр.), чунки ерим қир зонасида, текисликда эмас.

Совет давридаги 60 га мўлжалланган машиналардан воз кечилган. Туманимиздаги пахта майдонларининг 35 фоизи 60 га экилади.

Туманимизга олиб келинган машиналар 76 сантиметрга мўлжалланган. 60 ликка машина ишлаб чиқарилмайди бизда. Совет давридаги 60 га мўлжалланган машиналардан воз кечилган. Туманимиздаги пахта майдонларининг 35 фоизи 60 га экилади.

“Машиналар, тишларига барг тўлиб қолиб, теролмади”

- Туманимизнинг 76 га экилган қолган қисмида пахта териш машиналаридан фойдаланишяпти. Туманимиз бўйича 10 дан ортиқ, 15 га етмаган пахта териш машинаси бор. Адашмасам, уларнинг 5 таси фермерларники, қолгани кластерники. Бу машиналар пайдо бўлганига энди икки-уч йил бўлди. Ундан олдин ҳам бир неча Кейс (Case Cotton) машиналари бўлган. Бироқ улар бузилганидан кейин запчастлари топилмай, МТПда туриб, йўқ бўлиб кетган. 10 дан ортиқ машина туман далаларида етиштирилган пахтанинг 10 фоизиниям термаган бўлса керак. Машина теримга далаларимиз тайёр эмас. Машинаси борлар ҳам пахтасини машинада теролмаяпти.

Машинада териш учун дефоляция қилиш керак, ғўзада барг қолмаслиги керак.

Машинада териш учун дефоляция қилиш керак, ғўзада барг қолмаслиги керак. Дефоляция қилингани йўқ. Натижада машинанинг тишларига барг тўлиб қолиб, теролмади.

Пахта териш машинаси олишга пулим йўқ. Бўлсаям, олмайман

- Ер ҳайдайдиган, культивация қиладиган, пахта ташийдиган - ҳаммаси бўлиб 3 та тракторим бор. Бундан ташқари сеялкам, тележкам бор.

Пахта териш машинаси 1 млрд сўм туради, деб эшитганман. Балки арзонроқдир. Балки қимматроқдир. Қизиққаним йўқ. Лекин пулим бўлсаям машина сотиб олмаган бўлардим. Шунча пулни битта машинага сарфлайманми?! Тўғри, 50-100 киши ишини битта машина қилади. Лекин унинг пулини қачон чиқараман?

Президентнинг режаси тўғрисида

- Пахта териш машиналарини кўпайтириш ҳақида гап кўп бўляптию лекин ижросига ҳам ўтишса яхши бўларди.

Ери катта фермерлар бор. Уларнинг ери 100, 150 гектардан. Улар учун машина жудаям зарур.

Чунки ери катта фермерлар бор. Уларнинг ери 100, 150 гектардан. Улар учун машина жудаям зарур. Шу кунгачаям (суҳбат 19 октябрда ёзиб олинган – таҳр.) биринчи теримга тушилмаган далалар бор. Пахта далада оқиб ётибди. Мен биринчи теримдан 20 сентябргачаёқ қутулганман. Агар ери катта фермерларнинг машинаси бўлганида, пахтаси шу кунгача ёмғирга оқиб ётмаган бўларди.

Шу кунларда маҳаллий журналист ва блогерлар президент Мирзиёевнинг пахта теримини механизациялашга доир режасини муҳокама қилмоқда.

Ҳукумат қарорини тан олмаган воқелик

Gazeta.uz сайти 18 октябрда эълон қилган мақолада пахта теримини механизациялаштиришга оид давлат раҳбари ҳамда ҳукуматнинг кейинги йиллардаги ваъдалари ва режалари ижросини ўрганилган.

Сайт 2017 йилнинг октябрида бош вазир ўринбосари ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» собиқ раҳбари Нодир Отажонов бутун мамлакат бўйича пахта теримини механизациялаш учун камида 14−15 мингта пахта териш машинаси ишлаб чиқариш талаб қилинишини айтганини, тракторларни ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилда 1500 дан 3000 гача, 2018 йилда 5000гача, 2019 йилда эса 10 минггача ошишини прогноз қилганини эслади.

Нашр Давлат статистика қўмитаси маълумотларини таҳлил қилиб, режалаштирилган мақсадларга эришилмаганлигини, мамлакатда трактор ишлаб чиқариш деярли тўхтаб қолганини аниқлаганини хабар қилди. Жумладан, 2017 йилда Ўзбекистонда 1000 тадан кам трактор ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 3393, 2019 йилда 2022, 2020 йилда 673 та трактор ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг биринчи 6 ойида 173 тагина трактор ишлаб чиқарилган.

XS
SM
MD
LG