Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:21

Ўзбекистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда


Якшанба куни тонгги соат 6:00 дан бутун Ўзбекистон бўйлаб овоз бериш учун келаётган сайловчилар учун 9383 та сайлов участкаси очилди. Хориждаги ўзбекистонликлар эса 44 та сайлов участкасида овоз беришлари мумкин. Номзодларга овоз бериш жараёни соат 20:00 га қадар давом этади.

Бугун Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтаяпти.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:00 гача 20 миллион 428 минг 891 нафар сайловчидан 33,73 фоизи овоз бериб бўлган. Шундан келиб чиққан ҳолда, МСК “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, мамлакатда сайлов бўлиб ўтди, деган қарорга келди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг турли жойларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилади.

Сайловчилар мамлакатда фаолият кўрсатаётган тўрт партия номзодидан бирига овоз беришлари мумкин. Сайловда Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан бош вазир ва муваққат президент Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” миллий-демократик партиясидан Сарвар Отамуродов, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясиданҲотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партиясидан эса Наримон Умаров номзоди илгари сурилган.

Аксар кузатувчилар давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогар Шавкат Мирзиёев эканини айтиб, унинг катта фарқ билан ғалаба қозонишини тахмин қилмоқдалар.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайлови биринчи президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан ўтказилмоқда. 78 ёшли И.Каримов, расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 2 сентябрида миясига қон қуйилиши натижасида оламдан ўтган.

XS
SM
MD
LG