Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:27

Аптекаларда оғриқ қолдирувчи импорт дорилар тақчиллашди. Оғир беморлар талвасада


Андижон вилоятида психотроп препаратларга эҳтиёжи бор беморлар дорихоналардан бу дорини топа олмаëтир. Озодликка мурожаат қилган андижонликларга кўра, аптекачилар бунинг сабабини психотроп дорилар импортининг кескин қисқариши билан изоҳлаган. “Дори-дармон” компанияси мулозимлари Озодликка психотроп дорилар таъминотида узилиш бўлаётганини тасдиқлади.

Аптекаларда оғриқ қолдирувчи импорт дорилар тақчиллашди. Оғир беморлар талвасада
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00
Бевосита линк

Шу кунларда Андижон бўйлаб сурункали оғир хасталиклар давомида кучли оғриқни қолдириш учун ишлатиладиган наркотикли дориларни топиб бўлмай қолди.

Паркинсон касалидан азият чекаëтган 70 яшар Ҳасанбой ота бундай тақчиллик шундоқ ҳам оғир дардини янада оғирлаштирганини айтади.

“Менга Циклодол деган дори жуда ҳам зарур. Бу дори махсус рўйхатда туради. Фақат махсус рецепт билан врач ёзиб беради. Дорим тугади. Уч кундан буён аптекага борсам, ҳали келмаган, деб айтади. Агар бу дори бўлмаса менинг аҳволим жуда оғирлашади, оғриққа чидаб бўлмай қолади. Наҳот, шу пайтгача узилмай қолган дорилар, бирданига йўқ бўлиб қолса”, дейди Ҳасанбой ота.

Отасига таркибида наркотик моддаси бор “Аллилпродин” дорини махсус рецепт билан оладиган бошқа бир андижонлик ҳам, аптекаларда шу каби дорилар топилмай қолганини айтади.

“Андижон вилоятида конвертация масаласи дори-дармонга ўз салбий кучини кўрсатаяпти. Мен ҳам дадамга дори излаб барча аптекаларни айланиб чиқдим. Ҳеч қаерда йўқ. Аптекачи конвертацияда нарх ўзгарганлиги сабабли, вилоят “Дори-дармон” жамияти 200 миллион сўмгача қарз бўлиб қолган экан. Шунга дорини кам беришаяпти экан. Дард чекаётган одамлар оғриққа чидолмай ўлиб кетиши керакми¸ энди”, дейди андижонликлардан яна бири.

“Дори-дармон” акциядорлик компанияси Андижон вилояти бўлимининг Озодлик суҳбатлашган мулозимларидан бири таркибида наркотик моддалар бор оғриқ қолдирувчи ва психотроп дорилар аптекаларга кам берилаётганини тасдиқлади.

“Ҳақиқатан ҳам бу дориларда узилиш бўлди. Чунки, бу дориларни биз долларнинг аввалги давлат курси, 4200 сўм миқдорида олардик. Конвертация очиганидан кейин, бу дорилар 8 мингдан юқори нархда растоможка бўлаяпти. Биздаги ижтимоий соҳадаги дорилар нархи эса ўзгармаган, эски нархларда. Биз дори етказиб берувчи “Uzmedimpex” ташкилотидан бир неча юз миллион сўм қарздор бўлиб қолдик. Чунки, биз бу дориларнинг нархини ўзимиз ўзгартира олмаймиз. Шунинг учун, бу хил дорилар бизга кам берилаяпти. Биз ҳам дона-дона қилиб тарқатаяпмиз. Кейинги ойдан таъминот яхшиланади, деган умидимиз бор”, деди мулозим.

Нафақат Андижон¸ балки бутун Ўзбекистон аптекаларига импорт дорилар тақатишга ваколатли “Дори-дармон” акциядорлик жамиятининг Тошкентдаги марказий идораси мулозими ҳам бу хил дорилар тақчиллашганини тасдиқлар экан, масъулиятни мамлакатда янги ташкил этилган “Uzmedimpex” ширкатига юклади.

"Бу дорилар ижтимоий дорилар рўйхатига киритилган, бу дорилар таъминоти билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги “Uzmedimpex” шуғулланади. Улар олиб келиши керак, аслида бу дориларни. Лекин ҳозир жуда оз миқдорда олиб келишaяпти. Бу фақат Андижон вилоятида эмас, балки бошқа вилоятларда ҳам шундай аҳвол. Асл сабабини вазирликка мурожаат қилсангиз айтишади”, деди "Дори-дармон" марказий идорасининг ўзини таништирмаган мутасаддиси.

Озодлик Ўзбекистон аптекаларидан оғир аҳволдаги беморлар учун ҳаëт-мамот масаласи бўлган оғриқни қолдирувчи кучли дориларнинг йўқолиб қолгани сабабларини ўрганиш мақсадида “Uzmedimpex” бошқаруви билан ҳам боғланди.

Ўзини Наргиза деб таништирган ходима Озодлик саволлари ва телефон рақамини ёзиб олиб, жавоб билан мутахассисларнинг ўзлари бошланишини ваъда қилди.

Аммо Озодликнинг тақдим этилган телефон рақамларига 6 февралда кун давомида “Uzmedimpex”дан қўнғироқ бўлмади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев¸ ўтган йили “Ўзфармсаноат” концернини ривожлантиришга оид 12 та қарордан сўнг¸ 13-қарор билан бу структурани бутунлай тугатган эди. Президент фармони билан "Ўзмедэкспорт" ташкилоти “Uzmedimpex”га айлантирилган ва унга хориждан олиб келинадиган дори таъминоти юклатилган эди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича¸ 6 февраль куни Шавкат Мирзиëев "фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш" ўтказган.

Президент сайти келтирган рақамларга кўра¸ ички бозордаги талабнинг 74 фоизи ҳамон импорт ҳисобига қондирилмоқда¸ онкология¸ гинекология ва стоматологияда ишлатиладиган дорилар тўлиғича импорт қилинади.

Сиз ëки яқинларингиз оғриқни қолдирувчи кучли импорт дорилар тақчиллигидан азият чекаëтган бўлсангиз¸ бу ҳақда Озодликка хабар йўлланг!

XS
SM
MD
LG