Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:17

Қорақалпоғистонда фермер шолисини олиб чиқиб кетмаслиги учун постлар ташкил қилинди


Тахиатош-Нукус йўлига қўйилган қўшимча пост.
Тахиатош-Нукус йўлига қўйилган қўшимча пост.

Қорақалпоғистоннинг бир қатор туманларида шартнома асосида шоли етиштирган деҳқонларга ҳосилини даладан олиб кетишга рухсат берилмаяпти.

Тахиатош, Хўжайли туманларидан Озодликка мурожаат қилган фермерларнинг арзига кўра, Нукус шаҳрига олиб чиқадиган автомобил йўлларига орган ходимларидан иборат постлар қўйилган.

Фермерлар иддаосича, бу постларда фақат тунда катта пора эвазига шолини олиб чиқиб кетишга рухсат берилмоқда.

Туман фермерлар кенгаши раҳбари бу иддаоларни инкор қилар экан, йўлга постлар қўйилганидан хабарсиз эканлигини айтди.

Тахиатош - Нукус йўлига қўйилган қўшимча пост
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:20 0:00

Исми сир қолишини сўраган тахиатошлик фермернинг Озодликка айтишича, фермерлар ўзлари етиштирган шолисини олиб чиқишга йўл қўймаслик учун йўлларда постлар ташкил қилинди:

“Хўжайли туманидан Нукусга ўтар кўприк бор, ўша ерда битта пост қўйилган, Тахиатош билан Нукус ўртасида дарёдан ўтгандан кейин яна битта пост турибди. Бу постлар сентябрь ойининг 15-20си ўртасида ташкил этилди. Мақсад шоли ортилган мошиналарни ўтказмаслик ва шундай ҳам бўляпти”.

Бу пост ҳам (Хўжайли-Нукус автомобиль йўли) шолини ўтказмаслик учун қўйилгани айтилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:15 0:00
Бевосита линк

Шоли ортилган машиналарнинг ўтказилмаётганига шахсан гувоҳ бўлган бу фермернинг иддаосича, маълум тўлов эвазига ярим кечаси постдан ўтиб кетиш мумкин:

“Ўтган куни кечқурун ўзим гувоҳ бўлдим. Кечаси соат 12дан кейин ГАИ ходимлари тўртта КамАЗни постдан ортга буриб, қаергадир олиб кетишди. Лекин баъзи мошиналарни ўтказиб юборишди. Постдан ўтган шофёрлар билан гаплашиб кўрсам, ўтиш нархи беш миллион сўм экан. Бир КамАЗ прицепи билан. Ўтган йили бу нарх 3 миллион сўм эди. Бу йил эса яна кўтарилибди. Фермерлар ўзлари етиштирган маҳсулотни Хоразмга ёки Нукусга олиб бориб, сотиш ҳуқуқига эга эмас экан”.

Бу йўлда ҳам пост ташкил қилинган.
Бу йўлда ҳам пост ташкил қилинган.

Исми сир қолишини сўраган бошқа фермернинг айтишича, гарчи у давлатга шоли сотиш режасини бажарган бўлса ҳам, лекин постдан ўтолмаган:

“Қўлимда Хўжайлидаги гуруч заводига шоли топшириб, режани бажарганим тўғрисидаги ҳужжатим ҳам бор эди. Ўтказмади. Ўтган йили, Хўжайли, Шуманай, Қолликўл туманларида кўпчиликшоли режасини бажаролмади. Бу йил эса аввал режани ҳамма бажарсин, кейин йўлни очамиз, деган шарт қўйишибди. Бу адолатсизлик, бажарган ҳам, бажармаган ҳам жабр кўряпти. Менга ҳозир пахта теримига нақд пул керак. Шолини сотишим керак, нақд пул зарил бўлиб турибди. Лекин шолини сотишга рухсат йўқ”.

Тахиатош тумани фермерлар кенгаши раҳбари Саламат Бекбергенов Озодлик билан суҳбатда постлар қўйилганидан хабарсиз эканлигини айтди:

“Бу ерда ҳеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас. Ҳамма фермер ўзи етиштирган маҳсулотини бемалол олиб чиқиб кетади. Менга бу ҳақда ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Пахта терими вақтида мен бирор марта туманимиздан ташқарига чиқмадим, икки ойча бўлиб қолди. Бу постларнинг қўйилганидан хабарим йўқ. Агар фермерлардан шолисини олиб чиқиб кетишига тўсқинлик қилиб, пул талаб қилаётган ИИБ ходимлари бўлса, марҳамат, фермерлар менга мурожаат қилишсин. Мен ИИВга ёзма мурожаат билан чиқаман. Биз бу ҳолатни қонун доирасида ечамиз, керак бўлса, судга тортамиз!”

Озодлик Қорақалпоғистон республикасининг Ички Ишлар Вазирлиги матбуот хизматига кун давомида бир неча бор қўнғироқ қилди, аммо телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида фермерлар етиштирган шолини ўришга рухсат бермаслик, уларни даладан чиқармаслик ҳолатлари аввалги йилларда ҳам кузатилган.

2015 йилда Қорақалпоғистонда фермер хўжаликлари қарздорлигини тугатиш бўйича чора-тадбирлар доирасида Беруний туманида 60 дан ортиқ юк машинасига ортилган шоли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тўхтатилиб, махсус майдончага олиб кириб қўйилганини Озодлик манбалари айтан эди.

XS
SM
MD
LG