Линклар

Остонада Сурия бўйича музокараларнинг янги раунди бошланмоқда

  • Озодлик

Бугун Остонада Сурия бўйича тинчлик музокараларининг навбатдаги раунди ўз ишини бошлайди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, музокараларда қатнашувчи барча томонлар, жумладан Сурия ҳукумати ва Сурия қуролли муҳолифатининг вакиллари иштирок этишларини тасдиқлаган.

«Навбатдаги учрашув Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўxтатиш режимини мустаҳкамлаш борасидаги эришилган натижаларнинг сақланиб қолишига, инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилишга ўтиш жараёнида мамлакатда бундан кейин ҳам барқарорлик ўрнатиш саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган», — дейилади Қозоғистон ТИВ хабарида. Ялпи мажлис, сешанбага - 31 октябрга режалаштирилган. «Бугун кун тартибини муҳокама қилиш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар белгиланган. Учрашувлар ОАВлари учун ёпиқ тарзда ўтказилади», — дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

ОАВнинг хабар қилишича, Сурия Қуролли мухолифатининг делегациясига “Эркин Сурия армияси” Бош штаби бошлиғи Аҳмад Берри бошчилик қилмоқда. Айрим хабарларга кўра, кузатувчи мамлакатлар қаторига Хитой ва бир қатор араб давлатлари киритилади.

Бундан аввал, Остонада 14-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган музокараларнинг олтинчи раундида Сурияда тўртта кескинликни юмшатиш зонаси ташкил этилишига келишиб олинган эди. Сурия мухолифати ўшанда Сурияда кескинликни юмшатиш зоналарида хавфсизликни таъминлашда Эронни кафил давлат сифатида қабул қилишдан воз кечиши ҳақида баёнот берган эди.

Россия, Туркия ва Эрон Остонада Сурия бўйича ўтаётган музокараларнинг хомийлари сифатида кўрилади. Бу музокаралар Женевада БМТ воситачилигида Сурияга бағишланган музокаралардан алоҳида бўлиб ўтмоқда. Россия ва Эрон 330 минг кишинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган олти йилдан бери давом этаётган Суриядаги фуқаролар урушида президент Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлайди. Туркия ва Қўшма Штатлар эса турли исёнкорлар гуруҳларни қўллайди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG