Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:19

Қозоғистон ун ва буғдой экспортига чеклов эълон қилди. Қозоқ буғдойи ва унининг асосий харидори Ўзбекистон


Қозоғистон 15 апрелдан бошлаб мамлакатдан буғдой ва ун экспорт қилишга чеклов жорий этди. Zakon.kz нашрининг билдиришича, бу ҳақда 11 апрель куни қишлоқ хўжалик вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, бундай қарор қабул қилинишига ички бозорда буғдой ва ун тақчиллигининг олдини олиш ҳаракати туртки берган.

“Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия томонидан 2022 йилнинг 1 апрелида 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспорт қилишга квота киритиш юзасидан қарор қабул қилинди. Мазкур муддат ичида Қозоғистондан фақат 1 миллион тонна буғдой ва 300 минг тонна ун экспорт қилишга рухсат этилади”,-деб билдирди Айдарбек Сапаров.

“Газета уз” нашрининг ёзишича: “Ўзбекистон дон ва ун маҳсулотларининг тахминан 90 фоизини Қозоғистондан импорт қилади”.

Шундан келиб чиқиладиган бўлса, мазкур қарор Ўзбекистон ички бозорига сезиларли таъсир кўрсатиши эҳтимол. Негаки, Ўзбекистон камида 500 минг тонна буғдой сотиб олишни режалаштирган эди.

Расмий статистикага кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Қозоғистондан 648,3 миллион долларлик дон (умумий импортнинг 97,9 фоизи) ва 92,9 миллион долларлик ун ( умумий импортнинг 97,2 фоизи) сотиб олган.

XS
SM
MD
LG