Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:28

БМТ: Аннексиядан сўнг Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашди

  • Озодлик

Қрим. Красногвардейский райони. Қримтатарлар сиёсий маҳбуслар ҳақига дуо қилмоқда. 2017 йил, 23 сентябрь.

Украинага қарашли Қрим ярим ороли Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг бу ерда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган, дейилади БМТнинг янги ҳисоботида.

Жиддий қонун бузилишлари орасида одамларнинг ғойиб бўлиши¸ асоссиз қамоққа олишлар, қийноқлар ва ноқонуний депортациялар мавжудлиги айтилган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идораси ҳисоботида.

Экспертлар фикрича, Россия расмийларининг ҳатти-ҳаракатидан асосан қрим татарлари энг кўп жабр кўрган.

Ҳисоботга кўра, аннексия қилинган Қримнинг ўнг минглаб аҳолисига мажбуран Россия фуқаролиги берилган. Россия фуқаролигидан воз кечганлар эса қийинчиликлар билан тўқнаш келган. Жумладан, давлат хизматчиларига агар Россия фуқаролигини олмайдиган бўлсалар,ишдан бўшатилиш билан тазйиқ кўрсатилган.

Ярим оролда Россия қонунларига ўтилиши нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва диний ҳамжамият учун мураккабликларни келтириб чиқарган. Аннексияга қарши бўлганларнинг фикрларини эркин ифода қилиш, тинч намойишлар ўтказиш ва диний эътиқодлари билан боғлиқ ҳуқуқлар бир неча бор бузилган.

БМТ баёнотига кўра, буларнинг ҳаммаси Женева конвенциясига зид ва халқаро ҳуқуқ тамойилларини бузади. Ҳисоботда таъкидланишича, Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қайд қилинган бузилишларни самарали текшириш борасида ҳукумат ҳеч нарса қилмаган.

XS
SM
MD
LG