Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:26

Морган Фримен Кремль матбуот котибидан балога қолди


Америкалик актёр Морган Фримен (архив сурати)

Морган Фримен АҚШдаги на давлат ва на бирор партияга тегишли нотижорат ташкилотига тайёрлаб берган видеоролиги учун Россия президенти Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песковдан балога қолди.

Бу видеороликда Америка Россия билан “уруш” ҳолатида экани ва расмий Москванинг АҚШда 2016 йили бўлиб ўтган президент сайловига аралашганини тергов қилиш зарурлиги айтилади.

Дмиьтрий Песков 20 сентябрда Кремль Фрименнинг видеоролигини жиддий қабул қилмаслигини билдирди.

Песков Кремль роликни таҳдид деб ҳисобламаслигини айтгандан сўнг, Фрименнинг ўзига ташланиб қолди ва уни “эҳтирос ва жазава қурбони” деб атади.

Кремль матбуот котибининг журналистларга айтишича, “аксарият актёрлар асл вазиятни кўрмай-билмай туриб, ҳис-ҳаяжонга берилиб кетади ва унинг қурбони бўлади”.

Путин ўтмишда Ғарб шоу-бизнесининг айрим вакилларини қабул қилиб, Кремль ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаган актёр ёки спортчиларга Россия ватандошлигини ҳадя қилиб келаëтган эди.

Хусусан, 2014 йили Россия Украинанинг Қрим ярим оролини босиб олгандан сўнг ноябрь ойига бориб, Путин Американинг экшн фильмлари актёри Стивен Сигалга Россия паспортини шахсан топширган эди.

Сигал Путинни “дунёдаги энг буюк сиёсатчилардан бири” деб атагани ва Украинанинг Россия босиб олган ҳудудида ўзи бошлиқ ансамбль блюз йўналишидаги қўшиқларни ижро этгани учун шу тарзда сийланди.

Француз актёри Жерар Депардье Путинга матбуотда очиқча хушомад қилгани учун 2013 йили Россия ватандошлиги ва паспортини қўлга киритди. Аслида унинг мақсади ўз мамлакатида солиқ тўловлари фоизи ортгани ортидан даромадидан солиқ тўлашга чап бериш бўлган эди.

Путин америкалик боксчи кичик Рой Жонс ва аралаш жанг санъати устаси Жефф Монсонга ҳам улар билан Қримда чойхўрлик қилгани учун ватандошлик туҳфа этган эди.

19 сентябрь куни Россиянинг президент сайловига аралашувини тергов қилиш қўмитаси эълон қилган роликда Фримен, Россия Қўшма Штатларга ҳужум қилди ва айни пайтда у билан “уруш ҳолатидадир” деб айтди.

XS
SM
MD
LG