Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 18:12

60 яшар аёлни зўрлашда айбланган 25 яшар ўзбек муҳожири 23 йилга қамалди (ФОТО-ВИДЕО)


З.Бўриев ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди

Ленинград область, Ломоносовский туман суди​ ўзбекистонлик 25 яшар Зуҳриддин Бўриевни 23 йилга қаттиқ режимли колонияда жазо ўташга маҳкум этди. Ўзбек муҳожири ўтган йилнинг сентябрида 60 яшар маҳаллий аёлни зўрлаб, ўлдирганликда айбдор деб топилди.

Суд Зуҳриддин Бўриевни 2017 йил 23 сентябрда автомобиль юкхонасидан топилган 60 яшар маҳаллий аёлнинг ўлимида айбдор деб топди.

2018 йилнинг 17 сентябрида чиқарилган суд қарорига мувофиқ, ўзбек муҳожири, шунингдек, зўрлаш, талон-тарож, қотилликни яшириш, машина ўғирлаш ва Жиноят кодексининг бошқа қатор моддалари асосида жавобгарликка тортилган.

З.Бўриев тергов жараёнида
З.Бўриев тергов жараёнида

- Россия Тергов Қўмитасининг Сосновоборский туманлараро тергов бўлими ходимлари томонидан йиғилган исбот-далиллар суд томонидан Зуҳриддин Бўриевга айблов эълон қилишга етарли деб топилди. Терговчилар синчковлик билан бир йил давомида олиб борган қидирув-суриштирув ишлари жараёнида йиғилган далилларни инкор эта олмаган Бўриев содир этилган жиноятларга тўлиқ иқрор бўлди, деди Ленинград вилояти матбуот хизмати вакили адлия подполковниги Юлия Матолигина.

Озодлик 2017 йилнинг 23 сентябрида Ломоносов туман, Черемикино қишлоғига қўзиқорин тергани чиққан Ольга Точёних йўқолиб қолгани ҳақида хабар қилган эди.

Уни қидиргани йўлга чиққан аёлнинг 59 яшар эри ва 36 яшар ўғли йўлда рўпарасидан Ольгага тегишли Hyundai Creta ўтиб қолганини кўриб, уни қувишга тушган. Катта тезликда “Мерседес”дан қочиб кетаётган машина йўлда 4 та бошқа автомобиль билан тўқнашиб кетади.

Ҳодиса жойига етиб келган орган ходимлари гувоҳлар ёрдамида автоҳалокатни юзага келтирган “Hyundai” автомобилидан ёнида бирорта ҳужжати йўқ ўзбекистонликни қўлга олган. Текширув пайтида юкхонадан бу автомашина эгаси бўлган 59 яшар Ольга Точёних исмли аёл жасади топилган.

Кейинроқ Интернет тармоқларида ҳодиса жойида ўзбекистонликни калтаклаб, сўроққа тутаётган одамлар тасвирланган видео эълон қилинган.

Error rendering VK.

Суд маҳкамасида очиқланган маълумотларга кўра, 60 яшар Ольга Точёних ўрмонда қўзиқорин териб юрганида ўзбек мигранти ҳужумига учраган. Бўриев ёши ўтган аёлни ерга йиқитиб зўрлаган, кейин қулоғидан тилла исирғаларини узиб олган ва жиноят изини қолдирмаслик мақсадида аёлни тош билан бошига 21 маротаба уриб, арқон билан бўғиб, ўлдирган.

Судда машинадан топилган жасаднинг полиэтилен пакетга ўралган боши ёрилгани, бўйнида арқон излари борлиги маълум қилинди. Автомобиль юкхонасида, шунингдек, тош, арқон ва белкурак ҳам топилган.

Тергов бошланишида 25 ёшли Зуҳриддин унга қўйилган айбловни инкор этиб, “нотаниш шахс дарахтзорда бир аёлни зўрлаётгани ва уни ҳам зўрлашга мажбурлаганини” айтганди.

Ўлдирилган аёлнинг турмуш ўртоғи Дмитрий ва ўғли Александр Петербургдаги “Алвето” қурилиш дизайни компанияси эгалари экани маълум.

Терговчиларнинг Озодликка берган маълумотларига биноан, Ўзбекистондан 4 йил олдин келган Зуҳриддин Бўриев Ленинград вилоятида тайинли иш жойи бўлмаган, атроф қишлоқларда турли юмушларни бажариб, кун кечириб келган.

Ломоносов туман суди томонидан айбдор деб топилган Зуҳриддин Бўриев кейинги 23 йилни қаттиқ режимли колонияда ўтказади.

Шарҳларни кўринг (22)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG