Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2022, Тошкент вақти: 04:09

Литва Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини геноцид сифатида тан олди


Литва Россияни террорчи давлат, рус ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини эса геноцид сифатида тан олди. Литва сейми бу борада бир овоздан қабул қилган резолюция парламентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

"Қуролли Кучлари бомбардимон қилиш учун атайлабдан ва системали тарзда фуқаролик объектларини танлаётган Россия Федерацияси террорчиларни қўллаб-қувватловчи ва террор ҳаракатларини содир этувчи давлатдир” – дейилади резолюцияда.

Сейм БМТ, Европа парламенти, Европа Кенгаши парламент ассамблеяси, НАТО парламент ассамблеяси, бошқа давлат парламентлари ва ҳукуматларини Россия томонидан Украинада “амалга оширилаётган геноцидни, ҳарбий жиноятларни ва инсониятга қарши жиноятларни” тан олишга ва суд томонидан таъқиб қилишга чақирди.

Литва депутатлари Россиянинг суверен Украинага агрессиясини тергов қилиш ва баҳолаш учун Махсус халқаро трибунал жорий этишни таклиф қилди.

Бундан аввалроқ Канада, Латвия ва Эстония парламентлари ҳам Россиянинг Украинадаги ҳаракатларнини геноцид сифатида тан олувчи қарорларни қабул қилган эди. Апрель ойининг ўрталарида эса АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага нисбатан сиёсатини геноцид деб ҳисоблашини айтган эди.

XS
SM
MD
LG