Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 16:58

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Урушнинг ўн еттинчи куни

Бугун Мариуполдан рус қўшинлари қуршовида қолган одамларни эвакуация қилишга навбатдаги уриниш бўлади. Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук маълум қилди.
Украина расмийларига кўра, ўтган кун давомида рус қўшинлари Харковнинг турар-жойларини 89 марта бомбалаган.
Киев, Львов, Запорожье, Одессада ҳаво ҳужуми сиреналари янгради.
НАТО ва унинг ҳамкорлари 14 март, душанба куни Норвегияда ҳарбий машғулотларни бошлайди.

Италияда россиялик миллиардернинг яхтаси ҳибс этилди

Италияда россиялик миллиардер Андрей Мелниченкога тегишли дунёдаги энг катта елканли яхта ҳибсга олинди. Италия молия гвардияси Триесте портида сақланаётган яхтани қўлга олди. Унинг тахминий қиймати 530 миллион еврони ташкил қилади.

Қозоғистоннинг "Kazakh Air" авиакомпанияси Россияга парвозларни тўхтатди. Бир кун аввал "Air Astana" авиакомпанияси Россияга ҳаво қатновини тўхтатганди.

Colgate Palmolive Россияга импортни чеклаб қўйди

Киев гуманитар йўлаклар орқали 80 мингдан зиёд кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлди

Украина расмийлари гуманитар йўлаклар орқали Суми, Тростянец ва Краснополдан умумий ҳисобда 60 минг чоғли, Изюмдан 3 мингга яқин, Киев вилоятидаги шаҳар ва қишлоқлардан қарийб 20 минг одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлишган.

Энергодарга озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришга эришилган, бироқ Мариуполь бутунлай қамалда қолгани учун бу шаҳарга зарур егулик ва ашёларни етказиб беришнинг имкони бўлмаган.

Европалик лидерлар Украинанинг ЕИга интеграциясини дастакламоқда

Европалик лидерлар Франциянинг Версаль шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Украинанинг ЕИга интеграциясини ёқлаб чиқишган. Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа Твиттердаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

Версалдаги ЕИнинг норасмий саммити якунлари бўйича қабул қилинган ва 11 мартга ўтар кечаси ёйинланган баёнотда Еврокомиссия Украинанинг Европа Иттифоқига киришга оид аризаси юзасидан ўз хулосасини бериши лозимлиги, унгача эса Киев билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш режаланаётгани айтилган.

Ҳолландия бош вазири Марк Рютте қайдича, Еврокомиссиянинг бу борадаги хулосасини тайёрлаш анча вақтга чўзилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG