Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 09:38

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Украина Қуролли Бош Штабининг 13 март кунги маълумоти

Мудофаа кучларининг аҳволи, тузилиши ва ҳаракатлари характери ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўлга киритилган маълумотларда, Россиянинг кўплаб ярадор бўлган аскарлари Беларуснинг жануби-шарқидаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

Хирургик операцияларни ўтказиш учун қон етишмаяпти. Фуқаролар орасида қон топширишни уюштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Россия ўз йўқотишлари ўрнини тўлдириш учун янги бўлинма ташкил этмоқда. Жумладан, Петропавлоска-Камчатскийдаги Тинч океани флотининг 40-алоҳида денгиз пиёда бригадаси таркибидан 1500 аскар Украина уришига жалб қилинмоқда.

Украина ҳарбийлари бир сутка ичида Россиянинг иккита вертолёти, иккита қиручи самолёти ва иккита дронини уриб туширди.

Forbes: Россия Украинада 5,1 миллиард долларлик ҳарбий техникасини йўқотди

Forbes журналининг украин версияси Россия Украинага уруш очган 18 кун ичида 5 миллиард 100 миллион долларлик ҳарбий техникасини йўқотгани тўғрисида ёзди.

Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг билдиришича, Россиянинг 58 самолёти, 83 вертолёти, 363 танки ва 1205 та БМП ва БТРи йўқ қилинган.

Украина томони тақдим этаётган рақамларни уруш шароитида мустақил текшириш имконияти мавжуд эмас. Россия томони эса 27 февраль куни СУ-25 қирувчи учоғи украин ҳарбийлари томонижан уриб туширилганини тан олган ва бу борада бошқа маълумотларни бермаган.

Forbes Россия Украинага қарши отган ракеталарни мазкур ҳисоб-китобга киритмаган. Украинанинг билдиришича, Россия шу кунгача отган “Исканлер” ва “Калибр” ракеталари қиймати 3 миллиард долларга тенг.

Россия Херсонни ҳам “мустақил давлат” сифатида эълон қилмоқчи

Россия 2014 йилда Донецк ва Луганскда бўлгани каби Херсонда ҳам “халқ республикаси” ташкил этиш бўйича “референдум ўтказишга” тайёргарлик кўрмоқда. Херсон вилоят кенгаши депутати Сергей Хлан матбуотга билдирган ушбу маълумотни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба шанба куни кечқурун тасдиқлади.

Херсон урушнинг 18 кунида Россия босиб олган илк вилоят маркази бўлди. Озодлик радиоси украин хизматининг билдиришича, айни пайтда Херсонда рус ҳарбийлари томонидан фаоллар, урушга қарши чиқаётганлар, Украина ҳукуматига мойил эканини билдираётганлар қамоққа олинмоқда.

Қисқа вақт ичида Россия ҳарбийлари томонидан ноқонуний қамоққа олинганларт сони 400 кишига етгани тўғрисида Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.

Байден Украина мудофааси учун 200 миллион доллар ажратишга кўрсатма берди

АҚШ президенти Жо Байден Украинага қурол сотиб олиш ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш мақсадида 200 миллион доллар ажратиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу билан АҚШнинг сўнгги бир йилда Украина мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга кўрсатган ёрдами 1, 2 миллиард долларга етди.

Аввалроқ Конгресс Украина иқтисодиётига 13,6 миллиард долларлик тезкор ёрдам кўрсатиш қарорини маъқуллаган эди. Киевга тезкор ёрдам кўрсатиш режасига асосан ҳарбий техника ва жиҳоз сотиб олиш учун 3,5 миллиард доллар берилади.

Бундан ташқари АҚШнинг Шарқий Европадаги кучларини таъминлаш учун 3 миллиард доллар ажратилади. Россиянинг Украинага агрессияси ортидан Шарқий Европа мамлакатлари ўз ҳудудига АҚШ ҳарбийлари киритилишини илтимос қилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG