Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 21:58

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Зеленский Украинада Россия ташвиқотини ёйишни тақиқлашга оид қонунни имзолади

Украина президенти Владимир Зеленский Россия пропагандасини тарқатишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунга қўл қўйди.

Қонун Россиянинг Украинага қарши Россия ҳарбий тажовузини оқлаш ёки рад этишни, мазкур тажовузга алоқадор шахсларни мақташ ёки оқлашни ман қилади.

Ҳужжатга мувофиқ, бундан буён Украинада россиялик ҳарбийлар ёки россияпараст бўлинмалар аъзоларини “кўнгиллилар” ва “мулойим одамлар” деб аташ, Украинада 2014 йилдан бери давом этиб келаётган жанговар ҳаракатларни эса “фуқаролар уруш” ёки “ички зиддият” ўлароқ талқин қилиш мумкин эмас.

Байден Украинага 13,6 млрд долларлик ёрдам кўрсатишга оид қонунни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден Украинага 13,6 миллиард доллар миқдорида ҳарбий, гуманитар ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қўшма Штатлар президентига кўра, Оқ уй “тарихий ёрдам”га оид мазкур қонун лойиҳаси орқали Америка халқига “демократлар ва республикачилар чиндан ҳам бирикиши ва бирликда нимадир қила олиши мумкинлигини англатувчи кучли мужда” йўлламоқчи.

Байден Россиянинг Украинага тажовузи барча америкаликларни бирлаштирганини қўшимча қилган. “Конгрессдаги икки партия бир ёқадан бош чиқармоқда, умуман, бутун эрксевар дунё Россияга ошиғич ва қатъий жавоб бериш учун жипслашди”, деган АҚШ президенти.

Маблағлар Украина Қуролли кучларини дастаклашга йўналтирилади, бир қисми эса фуқароларга, жумладан, тахминан 1,5 миллион нафар қочқинга гуманитар ёрдам бериш учун сарфланиши белгиланган.

Россия Европа кенгаши Парламент ассамблеясига аъзоликда чиқарилиши кутилмоқда

Европа кенгаши Парламент ассамблеяси (ЕКПА) аъзолари сешанба куни Россияни ташкилотдан чиқарилишини бир овоздан ёқлаб чиқдилар. Бунга оид якуний қарор 17 март куни Европа кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Айни пайтда ЕКПА аъзолари Днестрбўйини Россия истило этган ҳудуд ўлароқ тан олишган ҳамда ҳаво ҳудуди мудофааси учун Украинага ҳарбий воситалар етказиб беришга чақиришган.

Зеленский Украина учун оғир кунда қамалдаги Киевга келган славян давлатлари бош вазирларига миннатдорлик билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатида уруш авжига чиққан пайтда Киевга келган Польша бош вазири Матеуш Моравецкий, бош вазир ўринбосари Ярослав Качиньский, Чехия бош вазири Петер Фиала ва Словения бош вазири Янез Яншага миннатдорлик билдирди.

“Украина учун оғир бўлган бу дамда Киевга ташрифингиз сиз тарафингиздан бўлаётган кучли дастакдан далолатдир. Биз буни жуда қадрлаймиз”, дея иқтибос келтирган Зеленский сўзларидан Украина президенти матбуот хизмати.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG