Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2025, Тошкент вақти: 17:59

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Shell ва BP Россия нефти ва газини сотиб олишни тўхтатди

Shell ширкати ортидан British Petroleum компанияси ҳам Россиядан нефть ва газ сотиб олиш бўйича янги битимлар тузмайди.

Ғарб давлатлари Россия нефтининг импортига ҳали санкциялар киритгани йўқ, чунки бу бутун дунё бўйлаб энергия ресурслари нархининг ошишига олиб келади. Бироқ, Ғарб ахборот агентликларининг хабарларига қараганда, АҚШ ва Европа Иттифоқи бу масалани ҳам муҳокама қилмоқда.

Россия учун нефть экспортига чекловлар жуда оғриқли бўлади. Масалан, Британиянинг Capital Economics таҳлилий маркази бундай санкциялар Россия ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизга қисқаришига ва доллар курсининг 200 рублгача ошишига олиб келишини тахмин қилди.

Россияда бу ҳолатда инфляция 30% га етиши мумкин.

KFC ва Pizza Hut брендларининг эгаси Yum Россиядаги инвестиция ва ривожланиш дастурини тўхтатмоқда

KFC ва Pizza Hut брендларининг эгаси Yum Россияда олинган барча даромадларини гуманитар фаолиятга йўналтиришини маълум қилди.

“Украинада рўй бераётган фожиали воқеалардан ҳайратдамиз ва қайғудамиз. Yum Россиядаги операциялардан олинган барча даромадларни гуманитар фаолиятга йўналтиради”, — дейилади компания баёнотида.

Компания Украинадаги жабрдийдаларга ёрдам бериш учун Қизил Хочга миллион доллар хайрия қилишга ваъда берди.

Yum Россияда мингта KFC ва элликта Pizza hut фаст-фуд емакхоналарига эга. Ширкатга кўра, гап уларни ёпиша ҳақида бораётгани йўқ.

ОАВ: АҚШ бугун Россиядан нефт импортини тақиқлаши мумкин

Бу ҳақда Bloomberg, CNN ва The New York Times хабар бермоқда.

Россия учун нефть экспортига чекловлар жуда оғриқли бўлади. Масалан, Британиянинг Capital Economics таҳлилий маркази бундай санкциялар Россия ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизга қисқаришига ва доллар курсининг 200 рублгача ошишига олиб келишини тахмин қилди.

Россияда бу ҳолатда инфляция 30% га етиши мумкин.

Харьковда вайрон бўлган касалхона видеоси эълон қилинди

Харьков вилояти Изюм шаҳри раҳбарининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Володимир Маноцкин ўқ отиш пайтида вайрон бўлган марказий шаҳар касалхонасининг фотосуратлари ва видеоларини эълон қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG