Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2025, Тошкент вақти: 23:56

Украинага ҳужум: Сбербанк доллар жўнатмаларини тўхтатди. Уруш хроникаси

  • Россиянинг Украинага босқинининг тўртинчи ҳафтаси бошланди.
  • 16 март куни Мариуполь шаҳрида юзлаб одам яширинган Драма театри бомбаланди. Украина ҳукумати рус ҳарбийлари ўғирлаб кетган Мелитополь мэрини озодликка чиқаришга муваффақ бўлди.
  • Владимир Зеленский видеоалоқа орқали АҚШ Конгрессининг иккала палатаси олдида нутқ сўзлаб, уларни Украинага ҳарбий ёрдамни оширишда давом этишга чақирди ва тез орада катта миқдорда қурол-яроғ олишга эришди.
  • БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Россия 26 йил аъзо бўлиб келган Европа Кенгашидан четлатилди.
  • Путин Украинадаги “амалиёт” муваффақиятли олиб борилаётгани ва Россия жамиятини урушга қарши чиқаётган “миллат хоинлари”дан тозалаш кераклиги ҳақида гапирди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги Россия жанглардаги талафотлари ўрнини тўлдириш учун янги кучларга тобора муҳтож бўлаётганини маълум қилди. Вазирликка кўра, эндиликда Россия қаттиқ ҳимояланаётган Украина армиясига қарши ҳужум амалиётларини олиб боришда қийналиши турган гап.
  • Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бери Россиянинг етти мингдан зиёд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу 20 йил давомида Ироқ ва Афғонистондаги жангларда ўлдирилган америкалик аскарларнинг умумий сонидан кўп, деб ёзади The New York Times АҚШ разведкаси маълумотларига таянган ҳолда.
  • Россия аҳолисининг қарийб тўртдан уч қисми Украина билан урушни қўллаб-қувватлайди ва бундан ғурур, қувонч, ҳурмат, ишонч ва умид каби ижобий ҳисларни туяди. Россиядаги мустақил социологлар гуруҳи томонидан февраль ойи охирлари ва мартнинг ўрталарида ўтказилган икки сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Россия - Украина музокараларининг 4-раунди бошланди

14 март куни Россия - Украина музокараларининиг 4- раунди бошланди. Бу сафар икки давлат делегацияси юзма-юз учрашмаяпти, улар музокарани онлайн форматида олиб бормоқда.

Украина президенти маъмурияти маслаҳатчиси Михаил Подоляк музокаралар аввалида Россия билан “мураккаб музокаралар олиб борилиши” тўғрисида хабар берди.

Музокарада Украина Россиядан ўқ отишни тўхтатишни, мамлакатдан ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни ва хавфсизлик кафолатини талаб қилмоқда.

Россия томони эса Қрим Россия ҳудуди эканини Украина тан олиши талабани олға суришда давом этаяпти.

Россияпараст исёнчилар назоратида бўлган ва ўзини “Донецк Халқ Республикаси” деб атаб олган ҳудуд ҳукумати 14 март куни Донецк марказида “Точка-У” қанотли ракетаси портлатилганини ва бунинг оқибатида 20 киши ўлганини билдирди.

Ўзини “Донецк Халқ Республикаси” деб атаб олган ҳудуд ҳукумати ракета ҳужумида Украинани айблади. 15 март куни Донецкда мотам куни эълон қилинди.

Украина ҳукумати ҳужумга алоқадор эмаслиги тўғрисида зудликда баёнот берди. Россия Тергов қўмитаси эса Украинага қарши “уруш олиб боришнинг тақиқланган услубларини қўллаш” моддаси асосида жиноят иши очди.

“Бу ерда сизни алдашмоқда!” Биринчи канал муҳаррири “Время” дастури ёйинида урушга қарши плакат намойиш қилди

Россиянинг “Биринчи канал” муҳаррирларидан бири Марина Овсянникова 14 март оқшомида “Время” ахборот дастури жонли ёйинида Украинадаги урушни тўхтатиш чақириғи билан чиқиш қилди.

Бошловчи Екатерина Андреева Россияга қарши хорижий санкциялар ҳақида гапира бошлаганида у кадрга кириб олди. Қўлида “Урушни тўхтатинг! Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда” деб ёзилган плакатни кўтариб олган Овсянникова бир неча бор “Урушни тўхтатинг! Йўқолсин уруш!” дея қичқиришга муваффақ бўлган.

Кейин эфирга режа асосида санкциялар тўғрисидаги видеосюжет берилган ва “Время” дастури одатдагидек давом этган.

Кейинроқ Биринчи канал маъмурияти жонли ёйин чоғида “ёт кишининг кадрда пайдо бўлганига оид нохуш ҳодиса билан боғлиқ текширув” ўтказаётганини билдирган.

Овсянникова ўша заҳотиёқ қўлга олинган, 14 март кечқурун ҳам у “Останкино” ички ишлар бўлимида қолаётган эди. У ёққа адвокат Даниил Берман борган, бироқ уни аёлнинг ёнига қўймаганлар.

Бу орада ижтимоий тармоқларда Марина Овсянникованинг олдиндан ёзилган видеобаёноти яшин тезлигида тарқаб кетган. Унда аёл ўзининг Биринчи канал муҳаррири эканини тасдиқлаб, телеканалда қилаётган ишидан ҳамда Россиянинг Украинага бостириб кирганидан уялишини айтган.

Украинага Россияга матбаа маҳсулотлари олиб кириш тақиқланди

Украинага Россияда чиққан барча матбаа маҳсулотларини олиб кириш ҳамда тарқатиш ман қилинди. Мазкур қарор Украина телевидение ва радиоёйин давлат қўмитаси томонидан қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, Россиядан китоб, журнал, газета, буклет ва тақвимлар олиб кириш учун қўмита томонидан берилган рухсатномалар бекор қилинган, янги рухсатномалар эса бундан буён берилмайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG