Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:50

Самарқандда 40 одамга иш берган қўшма корхона муҳрланди. Инвестор президентга мурожаат қилди (ВИДЕО)


Komfort dizayn қўшма корхонаси
Komfort dizayn қўшма корхонаси

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Ўрташиқ қишлоғи ҳудудида жойлашган Komfort dizayn ўзбек-турк қўшма корхонаси раҳбарларига кўра, корхонанинг алюминий маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган мини-заводи Мажбурий ижро бюроси томонидан муҳрлаб ташланган.

Қўшма корхона раҳбари Беҳбуд Усмоновнинг Озодликка айтишича, қўшма корхонанинг кирага олган биноси Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўтказган танлов (тендер) асосида бошқа бир ширкатга бериб юборилган.

Қўшма корхона 40 кишини иш билан таъминлаган ва 2017 йилдан буён 17 турдаги алюминий профили (қурилишда ишлатиладиган алюминий маҳсулотлари) ишлаб чиқарган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Суҳроб Маҳмараимовга кўра, бино “бўш тургани учун” 2018 йилда ўтказилган очиқ танлов асосида бошқа юридик шахсга берилган.

Президентга мурожаат

Komfort dizayn қўшма корхонасининг раҳбари Беҳбуд Усмонов ва муассиси Иброҳим Эргин Озодлик орқали президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат қилиб, қўшма корхонани сақлаб қолишда амалий ёрдам сўрадилар.

Видеомурожаатда улар, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги дохил вилоятдаги мутасадди ташкилотлар раҳбарларини амалда ишлаб турган заводни “ўзбошимчалик” билан беркитиб қўяётганликда айбладилар.

Уларнинг ишонишича, маҳаллий расмийлар ўз амаллари билан янги иш ўринлари яратиш ва сармоялар киритишга қаратилган президент сиёсатига қарши чиқмоқдалар.

Видеотасвирларда ўнлаб ишчининг қурилиш учун мўлжалланган алюминий маҳсулотларини ишлаб чиқараётганини кўриш мумкин.

Ўзбек-турк қўшма корхонаси раҳбарлари Мирзиёевга мурожаат қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:05 0:00

40 кишини иш билан таъминлаган корхона

Komfort dizayn ўзбек-турк қўшма корхонаси Беҳбуд Усмонов 25 июль куни Озодлик билан суҳбатда “ташландиқ жой”да ярим фабрикат маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик завод барпо қилганини айтди.

- Алюмин профили ишлаб чиқарадиган завод очганмиз. Бир ташландиқ, бўш турган жойни ижарага олдик. Икки йил давомида ободлаштирдик: электр энергиясини тортиб келдик, трансформатор қўйдик, артизан қудуқ ковладик. Хитойдан беш миллиард сўмдан зиёд асбоб-ускуна олиб келиб ўрнатдик. 18 хил нарса ишлаб чиқарамиз. Булар эшик ва дераза ясашда ишлатилади. Биз полуфабрикат маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз, деди Беҳбуд Усмонов.

Тадбиркор¸ қўшма корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида сотилганини ҳам айтади.

Беҳбуд Усмоновнинг таъкидлашича, қўшма корхона раҳбарияти¸ асосан¸ кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлашга эътибор қаратган.

- Шу заводимиз 40 кишини боқаяпти. Ишчиларнинг 21 нафари аёл киши. Бирининг эри ўлган, бириники автоҳалокатда қазо қилган, ишқилиб, кам таъминлаган оилалар билан бирга ишлаймиз. Ишчиларимизга ўртача 1,5-2 миллион сўм маош бераяпмиз, деди Беҳбуд Усмонов.

Komfort dizayn қўшма корхонаси таъсисчиси Иброҳим Эргин мини-заводни янада кенгайтириш учун 2019 йил бошида Туркиядан қиймати 20 минг долларга тенг янги технология келтирганини билдирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:42 0:00
Бевосита линк

Ижара ва тендер

Қўшма корхона шартнома асосида бино учун давлатга йилига 80 миллион сўм кира ҳақи тўлаб келган.

Беҳбуд Усмоновнинг айтишича, 2018 йил март ойида Самарқанд вилоят ҳокимлиги уларга ижара шартномаси бекор қилинганини билдириб¸ бинони бўшатиб қўйишни талаб қилади.

Бундай талабга Самарқанд вилоят ҳокимлиги¸ бинонинг тендер асосида сотувга қўйилганини рўкач қилади.

Беҳбуд Усмонов ҳокимият мулозимлари тендерни ўз иштирокисиз ўтказганини айтади:

- "Ижара бекор бўлди, истасангиз, 17 май куни тендер бўлаяпти, қатнашишларингиз мумкин" дейишди. "Ахир бизлар ишлаб турибмиз," деганимизга ҳам қулоқ солишмади. Тендерга мен бордим. Тендер раиси биздан чиқиб туришимизни сўради. "Ҳамма чиқсин¸ биз навбатма-навбат чақирамиз, аввал узоқ туманларни кўрамиз, кейин Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидаги объектларни кўриб чиқамиз"¸ деб бизни чиқариб юборди. Мен ташқарига чиққанимни биламан, ўша заҳотиёқ бизнинг корхонамизнинг тендерини ўтказишибди. Мени алдашди, чунки улар менинг жанжал қилишим мумкинлигини билишганди, дейди Беҳбуд Усмонов.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Суҳроб Маҳмараимовнинг Озодликка айтишича, “бўш турган бино” 2018 йилда ўтказилган "очиқ танлов асосида" бошқа юридик шахсга берилган.

- Ҳудудий танлов комиссияси томонидан танлов ўтказилди. Ўша танловда 8 талабгор томонидан ҳужжатлар топширилган. Komfort Dizayn ҳам қатнашган. Ўша ҳужжатлардан энг кўп танлов шартларига жавоб берган бошқа ташкилот ғолиб чиққан, - деди Суҳроб Маҳмараимов.

У Komfort Disayn кирага олган бино ҳозир ҳам муҳрланмагани, қўшма корхона ҳалиям маҳсулот ишлаб чиқараётганини қўшимча қилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:21 0:00
Бевосита линк

Бу изоҳ ортидан Ўрташиқ қишлоғига борган Озодлик мобиль мухбири, Komfort Dizayn кирага олган бинонинг муҳрлангани акс этган фотосуратни йўллади.

Муҳрланган Komfort dizayn биноси
Муҳрланган Komfort dizayn биноси

Komfort Dizayn қўшма корхонаси муассиси Иброҳим Эргин Озодлик билан суҳбатда Самарқанддаги мутассадиларни президент Мирзиёевнинг хорижий сармояларни киритишга қаратилган сиёсатини саботаж қилаётганликда айблади.

- Самарқанд ҳокимлиги идорасида бизнинг заводимиз ери "бўш ер" дея қайд этилган. Бўш турган бинони тендер орқали бошқа ширкатга бердик, дейишаяпти. Бепулга беришипти. Янги ширкат эгаси келиб биздан чиқишни талаб қилаяпти. Яхши, лекин бу жойни биз ишлатаётган бўлсак, қирқ киши ишлаётган бўлса. Буни видеода ҳам кўриш мумкин. Самарқанд ҳокимлиги вакиллари келиб, вазиятни кўрган. Улар биздан узр сўраб, ишимизни давом эттиришлари учун изн беришлари керак эди...Чунки, қонун бўйича, бу бинода ишлаётган ширкатга берилиши керак эди. Амалда бунинг акси бўлаяпти, - деди Иброҳим Эргин.

Қўшма корхона раҳбарларига кўра, улар бугунга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш учун мини-заводга 1 миллион 150 минг доллар миқдорида сармоя сарфлаган.

XS
SM
MD
LG