Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:42

ТОШКЕНТ – “Газ идораси уйимга тортилган қувурни хатсиз-ҳужжатсиз қирқиб кетди”


ТОШКЕНТ. “Мен, Алиева Мухлиса, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман, Гулбаданбегим кӯча, 24-хонадонда тураман. 4 январь куни, ҳеч қандай асоссиз уйимиз газини ўчириб кетишди. Сабабини суриштирсам, "бошлиғимиз айтди, биз фақат бажарувчилармиз", деди райгаз ходими. Порталга мурожаат қилдим. Уч кунда аризам бӯйича ҳокимиятдан ходим келди, суҳбатлашдим. Эртаси куни газ ходимлари келиб, яна бошқа сабаб ахтаришди! Кетаётиб, "биз сизга тушунтириш ӯтказганимиз учун қӯл қӯйиб беринг",- дейишди... Лекин қиш чилласида ҳамон газсиз ӯтирибман. Қачонгача "замон-зӯрники" мақоли остида яшаймиз?! Ҳозиргача 6 марта келишди ва 2 марта кесиб кетишди!!! Газ тӯловини бир йил олдиндан тӯлаб қӯйганман, ахир. Додимни кимга айтай?!”

(Бу хабар Озодликка 9 январь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG