Линклар

"Назорат пункти сабаб ота-онам билан 2 кундан кўп бўла олмайман" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Назорат пункти сабабли ота-онам билан икки кундан кўп бўла олмайман"

"Мен Бўстонлиқдаги назорат пости ҳақида сизлар чиқарган видеони кўрдим. Биз чегарадан ўнлаб километр узоқликда яшаймиз. Лекин нега қишлоқнинг ўртасида бундай пост қўйилиб, текширув бўлаётгани мен учун тушунарсиз.

Мен билишимча, у Қорабулоқ пости коррупция жойи, инсон ҳуқуқлари поймол қилинадиган жой. 21 асрда ҳеч бир ривожланган давлатда бундай эски тизим бўлмаса керак. Бизнесни ривожлантириш даврида бизлар, ривожланиш бўйича, 15-16 асрда қолиб кетмоқдамиз.

Эркин ҳаракатланиш учун курашмоқдамиз. Бизлар бу постга қаршилигимиз йўқ, лекин бизларга чеклов қўйиб, йўлларни ёпиб қўйишнинг нима кераги бор? Ота-онасининг уйига борган фуқаронинг паспорти бўла туриб, икки кун қолганлиги учун унга жарима солишади.

"Оромзода" дам олиш маскани ёпилиб, тўкилиб ётибди. Бизларда туризм учун жуда яхши шароитлар бор, лекин бизларни, шу пост сабабли, ажратиб қўйишган. 90 ёшга чиққан додамнинг қариндошлари кела олмаяпти. Икки кунга фақат қўяди. Ҳатто, давлатлар орасидаги постдан 5 кунга ўтказади.

Шунча қамалиб қолаётган қишлоқларда атиги 1 та шифохона бор. Мен ўзим Чирчиқ шаҳрида яшайман, лекин ота-онам Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Испай қишлоғида яшайдилар".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG