Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:35

Тадқиқот: Россия ва Хитой CОVID-19 ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатган


Ҳисоботда айтилишича, "Россия бошқа давлатларда кескинликни кучайтириш учун инқирозлардан фойдаланиш бўйича ўзининг илгариги ўйин қоидасига амал қилади".
Ҳисоботда айтилишича, "Россия бошқа давлатларда кескинликни кучайтириш учун инқирозлардан фойдаланиш бўйича ўзининг илгариги ўйин қоидасига амал қилади".

Россия ва Хитой Ғарбга нисбатан ишончсизликни ошириш мақсадида CОVID-19 нинг келиб чиқиши, касалликнинг исботланмаган даво усуллари ва вакциналар самарадорлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатган ва буни кенг тарғиб қилган.

Европа сиёсий таҳлил марказининг (CЕPA) 2 декабрда эълон қилган янги тадқиқоти Хитой ва Россия сиёсатчилари қўллаган стратегиялар ҳамда бу кампанияни икки давлат оммавий ахборот воситалари қандай амалга оширганига бағишланади.

Тадқиқотга кўра, Хитой ва Россия CОVID-19 билан боғлиқ дезинформация ва ташвиқот марказида турган бўлса-да, улар алоҳида стратегияларга амал қилишган.

Пекин ўзининг кўп тилли давлат оммавий ахборот воситалари, ижтимоий медиа платформалари, ҳукумат амалдорлари ва ижтимоий тармоқларини бутун дунё Хитойни пандемия учун айбламаслиги учун ва Хитой вирусга қарши курашда энг самарали глобал ҳамкор эканлигига ишонтиришга сафарбар қилган. Россия эса асосан Ғарбнинг CОVID-19 га қарши курашга ва саъй-ҳаракатларига ишончни сусайтиришга ҳаракат қилган.

Ҳисоботда айтилишича, "Россия бошқа давлатларда кескинликни кучайтириш учун инқирозлардан фойдаланиш бўйича ўзининг илгариги ўйин қоидасига амал қилади". "Хитой баъзи нарсаларни Россиядан ўзлаштирган, лекин ундан глобал миқёсда фитна назариясини тарқатиш, ўз номига доғ туширмаслик мақсадларида фойдаланган."

Россия 2016 йилдан бери миллий сайловларга таъсир ўтказиш, нохолис маълумотлар тарқатишда халқаро майдонда етакчилик қилиб келган. Бироқ, CОVID-19 дан сўнг Хитой глобал миқёсда етакчи ўринни эгаллади.

Хитойнинг кенг ташвиқоти ва дезинформация кампанияси Ғарбнинг вирусга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини танқид қилишдан тортиб, вирусни жиловлаш бўйича ўз сиёсатини ҳимоя қилиш ва давлатларни ҳимоя воситалари, вакциналар билан таъминлаш борасидаги ҳаракатларини илгари суришни ўз ичига олган.

Хусусан, Хитойнинг "Бўри жангчиси" дипломатияси бўйича, бир қанча элчихоналар ва дипломатлар Ғарб сиёсатига тажовуз қилиш, фитна назарияларини тарқатиш билан шуғулланиб келишган.

Ҳисобот натижаларига кўра, Хитойнинг ушбу ҳаракатлари AҚШ президенти Доналд Трамп ва етакчи америкалик консерваторлар CОVID-19 Хитой лабораториясида яратилган бўлиши мумкин деган фикрни илгари сурганидан кейин тезлашди.

Бунга жавобан Хитой давлат оммавий ахборот воситалари ва расмийлари, шу жумладан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзян вируснинг келиб чиқиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатишни кучайтирган.

AҚШнинг Форт Детрик лабораторияси Хитойнинг бу саъй-ҳаракатларидан сўнг Хитойда ва бутун Ғарбда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Феврал ойида “Associated Press” тўққиз ойлик текширувни эълон қилди, унда Хитой Ғарб ижтимоий тармоқларида ўсиб бораётган иштирокидан фойдаланиб, AҚШ CОVID-19 ни биоқурол сифатида яратганлиги ҳақидаги ёлғонларни тарқатиш учун глобал миқёсда рақамли дезинформация кампаниясини бошлаганини аниқлади.

Май ойида Франция ва Германиядаги инфлуенсерлар Москва назоратидаги Лондонда жойлашган гуруҳ Pfizer-Biontech вакцинаси ҳақида нотўғри маълумот тарқатишлари учун уларга пул таклиф қилинганини ҳақида хабар берди. Шуниндек, Россия давлат оммавий ахборот воситалари ва расмийлари Ғарб ОAВларини “Sputnik V”ни ёмонлашда айблаб унга қарши кампания бошлаган.

Июн ойида эълон қилинган, Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган “Pew Research” сўрови шуни кўрсатдики, пандемия давомида Хитойга нисбатан салбий муносабат кучайган.

Фейсбук ва Инстаграмънинг бош ширкати Мeta 1 декабр куни Хитой таъсирига алоқадор 600 дан ортиқ аккаунтларни ўчириб ташлаганини маълум қилди, улар AҚШ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотига (ЖССТ) Хитойни CОVID-19 келиб чиқишида айблаш учун босим ўтказаётганини даъво қилган.

Яна бир кузатилиши керак бўлган жиҳат Хитойнинг ривожланаётган мамлакатлар, хусусан Aфрикадаги ҳаракатлари. Хитой йиллар давомида бутун қитъада ўз оммавий ахборот воситалари кенг ёйилиши учун сармоя киритмоқда ва эндиликда Россия ҳам минтақага эътибор бера бошлади.

"Aфрика ва Осиёнинг баъзи қисмларида эмлашнинг секин бориши ва вакциналар устидан Ғарбнинг назорати у ерда норозилик уйғотмоқда. Бу ҳақиқий муаммо ва бирор жойда вазият ёмонлашганда, одамлар ташқаридан келадиган хабарлар ва маълумотларни тинглашга кўпроқ мойил бўлади", - дейди ҳисобот муаллифларидан бири.

XS
SM
MD
LG