Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:10

“Талабалар бирлашайлик” Telegram канали стипендия озайганидан норозилар платформасига айланди


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийсининг 11 сентябрь кунги матбуот анжуманида қилган баëноти ўзбекистонлик талабаларни виртуал майдонда бирлашишга ундади.

Вазир ўринбосари Сарвар Бузрукхонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган тадбирда контракт ва бюджет асосида таҳсил олаётган талабалар учун 400 минг сўм миқдорида стипендия белгиланганини эълон қилди.

Бундай ўзгаришдан норози бўлган талабалар ўша куниëқ ўзаро фикр алмашиш мақсадида Telegram каналида очган гуруҳ аъзолари сони 3 кунда 51 мингдан ошди (13 сентябрь куни мақола ëзилаëтган соатда 51 737 нафар аъзо -таҳр.).

Гуруҳ “Талабалар бирлашайлик!” деб номланди. Унга қўшилганлар ҳукуматнинг сентябрдан тўлов-контракт миқдорини 18 фоизга оширгани¸ табақалаштирилган стипендия тизимини бекор қилиб¸ қатъийлаштирилган 400 минг сўмлик стипендия жорий қилганига нисбатан ўз норозилигини ифодалай бошлади.

Бу гуруҳ фақат фикр алмашиниш учун очилган эди. Гуруҳда бошида 4-5 та одам эдик¸ талабаларнинг ўзи келиб қўшила бошлади”¸ дейди гуруҳ ташаббусчиларидан бири Озодлик билан Telegram орқали ëзишувда.

Гуруҳ маъмурлари¸ унинг кутилмаганда оммалашиб кетгани ортидан бўлаëтган айрим таҳдид ва босимлар туфайли¸ аноним қолиш истагини билдирди.

Гуруҳ аъзоларига ташланган дастлабки таклиф стипендия масаласининг қайта кўрилишига муносабат билдириш бўлди.

Талабалар ўз фикрингизни билдиринг ва манфаатларингизни ҳимоя қилинг”¸ деган чақирув ортидан каналга қўшилган юзлаб талаба 2019 ўқув йилидан жорий этилган ўзгаришларнинг ўз ҳаëтига таъсири ҳақида ëза бошлади.

Талабалар эътирозлари

Стипендияга кун кўрадиган талабалар сони кам эмас. 11 млн контракт оғизга осон. Энг катта суммани тўлаётган шартнома асосида ўқиётганларнинг айби нима? Контракт суммаси 18% фоиз оширилиб¸ нега энди стипендия суммаси 400 минг қилиб қўйилди? Талабаларга нисбатан ҳақорат камситиш эмасми бу? Масалан, мени ўқишимга уйдагиларим қарши эди. Ота-онамга шартнома пулини тўлаб беринг, қолганини ўзим яхши ўқиб, стипендиямга қоплайман, дегандим. Ҳозир йигитлар дарсдан кейин ҳеч бўлмаганда офитциантлик ёки юк ташувчи бўлиб ишлаб¸ 30-40 минг топишади¸ биз қизлар қанақа иш қила оламиз уйимиздан узоқда? Ҳукуматимиз шуларни ҳам ўйласа ёмон бўлмасди”.

Мен айнан табақалаштирилган стипендия орқали контрактимнинг ярмидан кўпини тўлашга ота-онамга ëрдамлашардим. Афсуски¸ янги қонун ноҳақлик бўлди. Ҳамма нарсанинг нархи ошди¸ жумладан контракт ҳам¸ лекин стипендия тушди. Тасаввур қилайлик¸ боғбон ҳатрбий ëки прокурордек маош олса¸ тенглик бўладими? Ҳозирги янги қонун худдики ўқиган ва ўқимаганни тенг қилиб қўйишдек гап. Айнан табақалаштирилган стипендия олиш учун янада билимни оширишга ҳаракат қилаëтган эдик. Бу қонун¸ биринчидан¸ ўқиш сифатини туширади¸ иккинчидан¸ бюджетда ўқиëтганлар учун коррупцияни кучайтириб беради¸ учинчидан¸ ўқишда рақобат бўлмайди. Рақобат йўқ жойда эса¸ ривожланиш бўлмайди”.

Шу контракт кўтарилгандан бери ўз устида ишлаб¸ билимини оширишга ҳаракат қилаëтган курсдошларим ҳам ўқишга қизиқиши қолмай¸ иш топишга ҳаракат қилмоқда. Бир хилда 400 минг сўм этиб белгиланган стипендия миқдорини қайта кўриб чиқиб¸ контракт ошганига яраша стипендияни ҳам сал кўтаришларини сўраймиз. Ахир ҳамма студент ҳам 3 баҳога лойиқ эмаску! Минг орзу ҳавас билан яхши ўқийман¸ ўз чиқимларимни ўзим қоплайман¸ деб ўқишга кирганимизни тушуниб етишларини сўраб қоламиз”.

Талаб ва таклифлар

Бўлажак зиëлилар сифатида эътироз ва таклифларни ҳақорат ва тегажоқликсиз ифодалаш сўралган “Талабалар бирлашайлик” гуруҳи аъзолари ҳукуматдан ўз қарорини қайта кўриб чиқишни сўради.

Олий таʼлим муассасаларида таҳсил олувчи талабаларнинг контракт тўловлари бирданига 18 % кўтарилгани ва стипендияларнинг бир хилда 400 000 сўм тарзда бўлган ҳақидаги қарор қайта кўриб чиқилиб¸ талабаларнинг табақаланган стипендиялари тикланишини сўрайман. Олийгоҳлар харажатлари супер контрактларга квоталар кўпайиши ҳисобига компенсация қилинишини таклиф қиламан”.

Грант асосидаги талабалар фанлардан 30% дан ортиқ 3 баҳо олса кейинги семестрдан стипендия олмайди¸ дебди. Агар бундай бўлса яна коррупцияга уруғ қадагандай бўладику! Мана шу масаланиям қайтадан кўриб чиқиш учун овоз тўплашга чиқаринг. Коррупциясиз таълим - келажак пойдевори!”

Давлат гранти асосида таълим оламан. Ана энди давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар коррупциянинг янги босқичини бошлаб беради. Шунинг учун бундай ҳолатда стипендия ҳаммага бир хил миқдорда берилсин ҳамда ўзлаштириш даражаси 30%дан паст бўлган талабалар 1 семестр стипендия олмайди¸ деган қарор бекор қилинсин!”

“Талабалар бирлашайлик” гуруҳи ва унда билдирилган эътирозлар Ўзбекистон Ëшлар иттифоқи ва унинг янги раҳбари Алишер Саъдуллаев томонидан кўриб чиқилган.

Гуруҳ маъмурларидан бири Озодлик билан мулоқотда:

Ëшлар иттифоқи 12 сентябрь куни бизга Пресс клубда вазир билан учрашув ўтказилишига платформа яратиб берди. Уларга катта раҳмат¸ хусусан Алишер Саъдуллаевга”¸ деб ëзди.

Гуруҳ умри тугадими?

12 сентябрь куни Ёшлар пресс-клубида 150 дан ошиқ талаба билан учрашган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов эътироз ва норозиликлар ортидан бу ўзгаришлар қайта кўриб чиқилишини билдирган.

Бу учрашув ортидан “Талабалар бирлашайлик” гуруҳи маъмурлари 13 сентябрь куни каналга қуйидаги хабарни қўйди.

Кечаги Ёшлар пресс клубидан сўнг, вазир Иномжон Мажидов қарорни сентябрь ойи охиригача қайта кўриб чиқиб, билдирилган таклифлар асосида янгиттан эълон қилишга ваъда бердилар. БИЗ МАҚСАДИМИЗГА ЭРИШДИК!

Лекин ҳаммаси шу ҳолатда ёпилиб кетиладими ёки улар чора кўришадими ҳаммани шу савол ўйлантиради. Энди ҳурматли раҳбарларимиздан жавоб кутиб қоламиз”.

Бу хабар ортидан “Талабалар бирлашайлик” канали ëпиладими¸ деган саволга Озодлик гаплашган гуруҳ маъмурларидан бири¸ “бу масалада ҳозирча бир фикрга келинмаганини” билдирди.

Ҳукумат қарори бекор қилинадими?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг 12 сентябрь кунги баëноти ижтимоий тармоқлардаги талабалар норозилигини бироз пасайтирди.

Аммо вазир бу қайта кўриб чиқиш янги тизимнинг бекор қилиниши билан тугаш-тугамаслиги ҳақида аниқ ваъда бермади.

13 сентябрь куни Озодлик бу жараëнга оид маълумот олиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов қабулхонаси билан боғланди.

Бу масала билан вазирликнинг контракт-тўлов бўйича мутахассислари шуғулланаëтганини билдирган ўринбосар ëрдамчиси¸ жавоб учун шу бошқарма мутасаддиларига мурожаат қилишни тавсия этди. Берилган телефонларга кун давомида ҳеч ким жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG