Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:07

Тожик президенти қизи дипломатия ҳақида китоб ёзди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қизи, республика Ташқи ишлар вазирлиги халқаро муносабатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рухшона Раҳмонова ўзининг “Дипломатия хизмати асослари” китобининг тақдимот маросимини ўтказди.

Китоб тақдимотида вазирлик ходимлари, дипломатия хизмати фахрийлари, олимлар ва халқаро муносабатлар мутахассислари иштирок этди.

Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, “тақдимотда сўзга чиққанлар президент қизининг “Дипломатия хизмати асослари” китобида Тожикистон ташқи сиёсатини тадбиқ қилиш, Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, тожик дипломатиясининг қисқача тарихи, хориждаги дипломатик ваколатхона ва консулликлар ҳақида батафсил маълумот берилганини айтишган.

“Китобга дипломатик хизматлар ва халқаро муносабатларни бошқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек дипломатик терминлар луғати ҳам биркитилган”, дейилади ТИВ хабарида.

Китобга кириш сўзини собиқ ташқи ишлар вазири Талбак Назаров ёзган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу китоб ёш тожик дипломатлари, халқаро ташкилотлар ходимлари ва талабалар учун йўлнома сифатида хизмат қилади.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тўққиз фарзандидан бири бўлган Рухшона Раҳмонова 2016 йилнинг ноябрь ойида Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро муносабатлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Бундан аввал у Тожикистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида ишлаган.

XS
SM
MD
LG