Линклар

Трамп: Мен Путиннинг сайловга аралашмагани ҳақидаги сўзларига ишонаман


АҚШ президенти Дональд Трамп, Америкада ўтган сайловларга Кремлнинг аралашмагани ҳақида Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотларига ишониши ҳақида айтди. У бу ҳақда Вьетнамда ўтаётган Осиё-Тинч океани мамлакатлари ҳамкорлиги қатнашчиларининг саммитида гапирди.

Трамп, шунингдек, хорижий давлатлардаги сайловларга аралашиш ҳақидаги навбатдаги саволни эшитгандан сўнг, Путиннинг хафа бўлганини ҳам қайд этди.

Бундан ташқари, АҚШ президенти бу, Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви эҳтимолини мағлубиятини оқламоқчи бўлган “демократларнинг ўйлаб топган фитнаси”, деди.

АҚШ президентининг айтишича, у Путин билан саммит доирасида бир неча учрашув ўтказган. Лекин икки президентнинг расмий учрашуви бўлмаган.

Путин ҳам ўз навбатида, Трамп билан норасмий учрашувлар муваффақиятли бўлганлигини, улар истаган масалалар муҳокама қилинганини айтди.

Унинг айтишича, икки президент кун тартибининг ўзаро тўғри келмагани сабаб, расмий учрашув бўлмаган.

Бундан илгари икки мамлакат лидерлари Сурия муммосини ҳал қилиш бўйича қўшма баёнот берган эдилар.

АҚШда Россиянинг АҚШ президентлик сайловига аралашгани эҳтимоли текширилмоқда.

Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви юзасидан тергов жараёнига бошчилик қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллер мазкур иш бўйича 28 октябрда илк айбловларни эълон қилган эди.

CNN телеканалига кўра, айбловларни Вашингтондаги суд ҳакамлари маъқуллаган.

Лекин, қанақа айбловлар ҳақида гап бораётгани ва кимларга нисбатан айбловлар қўйилгани эълон қилинмаган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG