Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:04

Украинанинг Изюм шаҳридаги 5 қаватли уй вайронаси остидан 44 кишининг жасади топилди


Изюм шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Синегубов 5 қаватли уй вайронаси остидан 44 кишининг жасади топилгани тўғрисида Озодлик радиосига билдирди. Унга кўра, уй март ойининг бошларида Россия ҳарбийлари бомбардимони ортидан вайрон этилганди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакилидир.

Синегубов берган маълумотни уруш шароитида мустақил манбалардан тасдиқлатиш имконияти мавжуд эмас. Изюм шаҳри март ойининг ўрталарида Россия томонидан босиб олинган эди.

Айни пайтда Россия ҳарбийлари Одесса шаҳрини бомбардимон қилишда давом этмоқда. Шаҳар кенгашининг билдиришича, Россия 9 май куни отган бомба савдо марказига келиб тушган. Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди.

Бундан ташқари Москва Мариуполдаги “Азовстал” заводини бомбардимон қилишда давом этмоқда. Мазкур завод ҳудудида 2000 украин жангчиси Россия аскарларига қаршилик кўрсатмоқда.

10 май куни шаҳар мэри ёрдамчиси “Азовстал”дан тинч аҳолининг асосий қисми эвакуация қилинганини, бироқ ҳозирда яна юз нафар тинч аҳоли завод ҳудудида қолаётганини билдирди. Шунга қарамай Россия ҳарбийлари “Азовстал”ни бомбардимон қилишдан тўхтамаётир.

XS
SM
MD
LG