Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2020, Тошкент вақти: 16:58

Косонда 11 синфда ўқийдиган бола ўз уйидаги турникка осилган ҳолда топилди


Ўз жонига қасд қилган бола шу мактабда ўқиган

Қашқадарё вилоят, Косон туманидаги 91-мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 17 яшар Б.Н. 6 декабрь куни уйидаги турникдан осилган ҳолда топилгани тўғрисидаги хабарни туман ички ишлар бўлими мулозими тасдиқлади ва бу фожиа сабабларини прокуратура ўрганаётганини айтди.

Марҳум яқинларининг айтишича, мактабда яхши ўқийдиган, спорт билан мунтазам шуғулланган боланинг ўз жонига қасд қилиши барчани карахт қилиб қўйган.

Косонликлардан бирининг Озодликка хабар қилишича, туманнинг Байғунди МФЙ ҳудудида яшаган, 2002 йилда туғилган, 91-мактабнинг 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилган.

Репетитор олиб ўқишга тайёрланиб юрган эди.

“Эрталаб соат олтиларда онаси ташқарига чиқса, ўғли турникда бўйнидан осилиб турган экан. Синтетик рўмолдан сиртмоқ қилиб, тагига бир темир қўйиб ва уни тепиб юбориб, ўзини осибди. Жудаям яхши бола эди. Милиция академиясига ўқишга бораман деб спорт билан мунтазам шуғулланарди. Репетитор олиб ўқишга тайёрланиб юрган эди. Милиция академиясига ўқишга кириш учун бўйи икки сантиметр етмай турган экан. Шунга уйига турник қурдириб олган экан. Бу воқеадан ҳамма шокка тушиб қолди”.

Байғунди МФЙ раиси Тўйчи Холмўминовнинг айтишича, боланинг оиласи ўртамиёна яшаган:

Биров билан бир марта уришмаган, мактабда ҳам яхши ўқир эди.


“Маҳалламиздаги бировдан камчилиги йўқ оддий оиланинг боласи эди. Оилада учинчи фарзанд, икки акаси ва бир синглиси бор эди. Биров билан бир марта уришмаган, мактабда ҳам яхши ўқир эди. Ҳозиргина шуни муҳокама қилдик. Ҳеч бир сабаб йўқ. Бизнинг давримизда бунақа осиш-осишлар умуман йўқ эди, билмадим ҳозир бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Ҳамма ҳайрон”.

Косон тумани ички ишлар бўлимининг мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади ва воқеани туман прокуратураси ўрганаётганини айтди.

Озодлик жорий йилда ўз жонига қасд қилган ўнлаб мактаб-коллеж ўқувчилари ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрдаги ҳукумат мажлисида мамлакатда суиқасд ҳолатлари "соат сайин" ортаётганини айтганди.

Жорий йилдан президент фармони билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимлари киритилди.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG