тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Ўзбекистонда "Мустақилликнинг 22 йиллигига ҳар кишидан 22 тадан кўчат ўтқазиш” тадбири давом этмоқда. Бироқ, ўзбекистонликлар ҳар йили ўтқазилаётган миллионлаб кўчатнинг асосий қисми қаровсизликдан қуриб кетаётганини айтмоқда.
Озодликнинг навбатдаги баҳс майдонида Ўзбекистондан ташқарига чиқиб ишлашни ният қилган меҳнат муҳожирларини мамлакат ичкарисида назоратга олиш тадбирларининг тарафдорлари ва қаршилари баҳслашди.
1 апрелдан бошлаб Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тўлови 13,5 фоизга ошади. “Тошиссиққувват” бирлашмаси мулозимларига кўра¸ бу иссиқлик етказиб берувчи манбалар ва асбоб-ускуналарнинг қимматлагани билан боғлиқ. Шунингдек пойтахт ва Тошкент вилоятида совуқ сув ҳам қимматлайди.
Хорижга чиқмоқчи бўлиб, Ўзбекистон темир йўллари кассаларидан чипта олаётган шахслар ҳақидаги маълумот ички ишлар бўлимларига топширилмоқда. Бу ҳақда хабар берган Озодлик тингловчиларига кўра, чипта харид қилаётган шахснинг хорижга қандай мақсадда кетаётганлиги ҳам сўраляпти.
Озодликнинг “Баҳс майдони” эшиттиришининг навбатдаги сонида ўзбек тўйларида санъаткорларга пул қистириш тарафдорлари ва бунга қаршилар баҳслашди.
Андижон вилоятида барпо этиладиган янги тут плантацияларида етиштириладиган барг ёрдамида йилига икки марта ипак қурти боқиш имкони борлиги айтилмоқда.
Асосан фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолларининг 12 феврал куни Тошкентда ўтган йиғилишида қўмита раиси Марат Зоҳидовнинг фаолияти қониқарсиз деб топилди ва у вазифасидан озод қилинди. Марат Зоҳидов бу йиғилишнинг легитим эмаслиги ва ўзига қарши провокация уюштирилганини айтмоқда.
Ўзбекистонда 9 феврал куни ўзбек классик шоири Алишер Навоийнинг 572 йиллигига бағишланган бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди. Хўш, бу тадбирлар шунчаки расмиятчиликми ёки ўзбекистонликлар хақиқатан ҳам Навоийни яхши биладими? Баҳс майдони иштирокчилари ана шу мавзу хусусида баҳслашди.
Шеърият мулкининг султони, ҳазрат Алишер Навоий туғилган кунга 572 йил бўлди.“Беш асрдан буён назмий саройни титратаётган” Алишер Навоий ижодига бағишлаб 9 феврал куни Ўзбекистонда бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди.
Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Марказий банки фуқароларнинг автомобил сотиб олиш учун чет эл валютасини қаердан сотиб олишию нега олди-берди қонунга кўра миллий валютада бўлиши лозим мамлакатда ичкарида ишлаб чиқарилаëтган машиналарнинг долларда сотилиши лозимлиги хусусида изоҳ бермади.
Қароргоҳи Дублинда жойлашган Front Line Defenders ташкилотининг хавфли ҳудудларда ишлаётган журналистлар учун таъсис этган мукофотига номзодлар орасида жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев ҳам бор.
Иккинчи жаҳон урушида туб бурилиш ясагани айтиладиган Сталинград жангининг тугаганига 2 феврал куни 70 йил бўлди. Шу жангда иштирок этиб, тарихга кирган Павлов уйини ҳимоячиларидан бири бўлган ўзбекистонлик Камол ота Турғунов 91 ёшга кирди.
Чегара ёпиб қўйилгани боис Сўх эксклавидан ташқарида қолган сўхликларнинг уйларига қайтишлари учун чегаралар бир кунга очилди. Бунга оид келишувга 1 феврал куни Сўх тумани Шарқобод қишлоғида ўтказилган ўзбек-қирғиз музокараларида эришилди.
Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, янги тартиб жисмоний шахсларга чет эл валютасини халқаро тўлов карточкасидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда сотиш усулини қўллашни кенгайтиришни назарда тутади.
Бош вазир 2 феврал куни Сўх туманининг Қирғизистонга чегарадош бўлган Шарқобод қишлоғида ўтказилиши режаланган икки томонлама учрашувда қатнашиши айтилмоқда.
Яқин уч ҳафтадан буён қамалда қолаётган Фарғона вилоятининг Сўх эксклави аҳолисига Ўзбекистон ҳукумати юборган гуманитар ёрдам тарқатилмоқда.Сўхга 31 та, Шоҳимардонга эса 16 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами етказилган.
Баҳс майдонининг навбатдаги сонида Ўзбекистонни 24 йилдан бери бошқариб келаётган, 30 январ куни 75 ёшга тўладиган президент Ислом Каримовнинг тарихда яхши ёки ёмон ном қолдириши ҳақида баҳс бўлди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, йўл қурилиши ва реконструкцияси учун 1,2 триллион сўм¸ ëхуд 602 миллион АҚШ доллар сарфланади. Бироқ мутахассислар фикрича¸ амалда қурилишга қоғоздаги бу пулнинг қанчаси сарфланиши номаълум.
Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Жениш Раззақов “Сўх жанжалидаги муаммоларни бартараф қилиш учун Ўзбекистон ҳукумати музокарага чиқмаяпти” деган баёнотидан сўнг Сўх тумани ҳокимиятининг “Садои Сўх” газетаси мухбири Нигора Неъматова қирғиз ҳукумати вакилининг бу гаплари бўҳтондан иборат деди.
Давомини ўқинг