тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Qashqadaryoda 13 nafar militsiya xodimining pora olish, qiynoq va asossiz ravishda ushlab turish kabi jinoyatlarda ayblanib, uzoq muddatga ozodlikdan mahrum etilishiga, o‘zbek-qirg‘iz chegarasidagi otishmaga hamda Toshkentda Qorbobo va Qorqizlarning narxi qimmatlab ketganiga muxolifat faoli, shoira Dilorom Ishoqovaning OzodNazari.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги ҳаёти 2015 йилда турли хил воқеаларга бой бўлди. Буғдой режасини бажардим деб дўпписини осмонга отган фермернинг дўпписи қайтиб тушмади. Бош вазир келишига қўштепаликлар терилган пахтани қайта чаноққа ёпиштириб чиқдилар. Энг муҳим воқеалар эса йилнинг охирига келиб бошланди. “Ойболта” тадбири қарздор минглаб фермерларни зор қақашатиб, уйидаги товуғигача мол-мулкини мусодара қилди.
Қашқадарёда 13 нафар милиция ходимининг пора олиш, қийноқ ва асоссиз равишда ушлаб туриш каби жиноятларда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилишига, ўзбек-қирғиз чегарасидаги отишмага ҳамда Тошкентда Қорбобо ва Қорқизларнинг нархи қимматлаб кетганига мухолифат фаоли, шоира Дилором Исҳоқованинг OzodNazarи.
BahsOnlineнинг бу галги сонида ўзбекистонликларнинг байрамларни қандай ўтказишига маҳаллий ҳокимларнинг аралашиши, уларнинг ресторан ва кафелар фаолиятига чеклов қўйиши каби масалалар мунозара қилинди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда эълон қилиб бориладиган амнистияларнинг нега ҳамма маҳкумларга ҳам қўлланилмаслиги мунозара қилинди.
Товламачилик, пора олиш билан айбланаётган жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли Ўктам Пардаевнинг яқинлари унинг амнистияга илиниши учун “гўёки у келтирган моддий зарарни” тўла қопладилар. Вақтинча сақлаш изоляторида қолаётган Ўктам Пардаев эса ўзига қўйилган барча айбловларни инкор қилиб келмоқда.
Жиззах вилояти Жиззах туманидаги давлатга пахта ва буғдой сотиш мажбуриятини бажара олмай¸ таъминотчи корхона ва банклардан қарздор бўлиб қолган 200 фермернинг мол-мулки Бош вазир Мирзиëев ташаббуси билан бораëтган “Ойболта” тадбири доирасида мусодара қилинди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда йилларга қўйилаётган номлардан самара бор-йўқлиги мунозара қилинади. Бу номлар ортидан қабул қилинган ҳукумат дастурлари қанчалик бажариляпти? Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз бугун, 9 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.
Шартнома асосида Яман араб республикасида ишлаган ўзбекистонлик шифокор уйга қайтишидан сал олдин вафот қилди. Воқеа гувоҳларининг айтишларича, оиласи билан Яманда истиқомат қилган шифокор Ўзбекистонга кетиш учун ҳужжатларини расмийлаштиргани Сана шаҳрига келганда меҳмонхонада ўлиб қолган. Унинг жасади Қашқадарё вилоятининг Муборак туманига олиб келиниб, дафн қилинган.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонга хориждан қайтган меҳнат муҳожирларидан ҳукуматнинг хавфсирашида қанчалик асоси бор ёки йўқлиги мунозара қилинди.
Қорақалпоғистонда шартнома асосида шоли етиштирган деҳқонларга ҳосилини даладан олиб кетиш тақиқланди. Маҳаллий ҳокимларнинг буйруғи билан шоли майдонларига кирадиган автомобиль йўлларида милиция постлари ташкил этилиб, юк машиналарини далага киритмаяпти. Шоликорларга кўра, улар билан шартнома боғлаган фермерларнинг давлатдан қарзи бўлганлиги учун етиштирилган ҳосил гаровда ушлаб турилибди.
Бош вазир Шавкат Мирзиëевнинг октябрь ойи охирида қабул қилган қарорига мувофиқ фермерлардан ëппасига ерларини давлат захирасига топшириш ҳақида мажбуран ариза ёздириб олинмоқда.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширишга киришилган янги тадбир – фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонларининг ҳажмини кичрайтириш масаласи мунозара қилинди.
Хоразм вилояти ҳокими фермерлардан, режаси тўлган-тўлмаганидан қатъий назар, далада бир дона ҳам пахта қолдирмасдан териб давлатга топширишни талаб қилмоқда. Фермерларнинг айтишларича, далада пахта қолмаган ва улар кўсакларни ёриб, пахтасини ҳўллигича қабул пунктларига топширмоқда. Бу ишга яна бюджет ташкилоти ишчилари, ўқитувчию шифокорлар сафарбар қилинган.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик учун хавфсизлик чоралари қўлланилганда фуқаронинг ҳуқуқлари чекланиши ва бу чекланишларга фуқароларнинг муносабати мунозара қилинди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонга қўшни бўлган Афғонистондаги вазият яна беқарорлашаётган ва ИШИД алангаси тобора кучаяётган бир пайтда хорижий ҳарбий базаларнинг қанчалик керак ёки керак эмаслиги мунозара қилинди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон ҳукуматининг келгуси 4 йилда импорт товарлар ва хом ашё импортини қисқартираётгани мунозара қилинди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Россия ҳарбийларининг Сурияда “Исломий давлат”га қарши бошлаган ҳарбий амалиёти ўзини қанчалик оқлай олиш-олмаслиги мунозара қилинди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида кексаларни эъзозлаш йили бўлишига қарамасдан қариялардан бир оғиз ҳам сўрамасдан пенсиялар юз фоиз пластик карточкага ўтказиб юборишиляпти. Самарқандда эса ўз жойларида пахта бўлса ҳам ҳашарчилар узоқ жойларга ётоғи билан теримга жўнатиляпти. Тингловчилар OzodMikrofon га ана шу муаммолар хусусида гапирди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон иқтисодиёти учун пахта яккаҳокимлиги қанчалик кераклиги, ўзбекистонликларга пахта миллий бойликми ёки ортиқча ташвиш эканлиги мунозара қилинди.
Давомини ўқинг