Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москвага Свердловск вилоятидан ҳужжат тўғрилагани келган 16 яшар қорақалпоғистонлик Бекзод Ўзбекистон элчихонаси олдида маҳаллий полиция ходимлари томонидан ушлаб кетилди. Россияга онаси олдига кетаётган ўшлик 14 яшар Фахриддин эса бир ойдан ортиқ вақтдан буён Олтой вилоятидаги Рубцовск шаҳридан чиқиб кета олмаяпти. Озодлик таҳририятига сўнгги пайтларда муҳожирларнинг фарзандлари билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаатлар кўпаймоқда.
Россия Давлат Думаси бир гуруҳ депутатлари одам савдоси ва қуллик меҳнатидан фойдаланиш учун жазони кучайтириш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, одам савдоси билан шуғулланганликда айбдор деб топилганлар жазоси 3 йилдан 7 йилгача узайтирилиши кўзда тутилган.
Rossiya qamoqxonalarida jazo o‘tayotgan muhojirlar Ikkinchi Jahon urushida qozonilgan g‘alabaning 70 yilligi munosabati bilan e‘lon qilingan amnistiyaga davo qilishi mumkin. “Amnistiya-2015” aksiyasi qoidasiga muvofiq “engil” va “o‘rta og‘irlikdagi” jinoyat uchun jazo o‘tayotgan xorij fuqarolari avf etilish huquqiga ega bo‘ldi.
Тула вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари газдан заҳарланиб ўлган 5 нафар муҳожирни ишга ёллаган ва уларнинг мурдаларини автобус бекатига ташлаб кетган иш берувчини ҳибс этди. Терговчилар тожик муҳожирлари қувурдан нефть ўғирлаш учун Орел вилоятидан Тулага лаҳм қазиган қурилиш бригадаси ишчиси эканини маълум қилди.
Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган муҳожирлар Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистияга даво қилиши мумкин. “Амнистия-2015” акцияси қоидасига мувофиқ “енгил” ва “ўрта оғирликдаги” жиноят учун жазо ўтаётган хориж фуқаролари авф этилиш ҳуқуқига эга бўлди.
17 июль куни Россия мусулмонлари Йид-аль Фитр – Ҳайит байрамини кенг нишонламоқда. Мамлакатнинг барча минтақаларида ҳайит намозига йиғилган миллионлаб диндорлар бир-бирларини улуғ айём билан қутладилар. Россия муфтияти тахминларига кўра, биргина Москванинг ўзида 200 минг мусулмон Ҳайит намозига келди. Россиянинг айрим ҳудудларида байрам бир неча кун давомида нишонланади.
Оренбургда полиция ходимлари 20 ёшли Ўзбекистон фуқаросини 12 соат давом этган музокарадан кейин суд томидан сакрамасликка кўндирди. Сўроқ давомида ўзбекистонлик йигит рад этилган севги туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини айтган.
Мусулмонлар учун муқаддас саналган рамазон ойида Москванинг Таганка майдонида марказий осиёлик муҳожирлар томонидан очилган янги чойхонада ифторлик берилди. Россия пойтахтидаги юз минглаб мусулмонлар саноқсиз ўзбек чойхоналарию тамаддихоналарида ифторлик ўтказишни анъанага айлантирмоқда.
Москвада мусулмонлар ўзбек ошхонасига ифторликка йиғилди
Тула вилоятидаги қишлоқлардан бирида уч эркакнинг мурдаси топилгани юзасидан тергов олиб борилмоқда. Терговчилар ўзбекистонлик экани тахмин қилинаётган ва полиэтилен қоғозга ўралган ҳолда автобус бекатидан топилган муҳожирлар заҳарланиб ўлганини айтмоқда.
Cвердловск вилоятидаги 46-сонли колонияда очлик эълон қилган маҳбуслар норозилик акциясини тугатди. Вилоят жазони ижро этиш бошқармасига кўра, ўзбек муҳожири Акбарали Акбаралиев ўлимида айбланаётган қамоқхона бошлиғи билан бирга колония яна икки ходими жавобгарликка тортилган.
Россияликларнинг 13 фоизи мамлакатдан чиқиб кетишни истагини билдирди. Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича умумроссия маркази (ВЦИОМ) ўтказган сўров натижаларига кўра, ҳукумат сиёсати ва инсон ҳақларини ҳимоялаш масаласидаги муаммолар россияликларнинг муҳожиратга чиқиш истагига ҳисса қўшган.
Москванинг Речной вокзалида оғир аҳволда топилган ўзбек муҳожири бефарқ бўлмаган юртдошлар ёрдамида Ўзбекистонга юбориладиган бўлди. Тўрақўрғонлик Аҳмадали Умаровни маҳаллий полиция ходимлари қаттиқ калтаклангани, унинг ҳамма ҳужжатларини тортиб олиб, кўчага чиқариб юборганидан кейин охирги 6 ой Россия пойтахти кўчаларида санғиб юргани маълум бўлди.
“Левада-марказ” очиқлаган янги ижтимоий сўров натижаларига кўра, 42 фоиз россиялик яхши маош ва етарли нафақа учун сўз эркинлигидан воз кечишга тайёр эканини билдирган. “Қаршилик потенциали ва ҳукуматни идрок қилиш” деб номланган бу сўров июнь ойида Россиянинг 46 минтақасидаги 146 аҳоли пунктида 1600 киши орасида ўтказилган.
Россиянинг Уфа шаҳрида 8-10 июль кунлари БРИКС ва Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммитлари ўтказилмоқда. Мазкур йиғин Россиянинг Украина бўҳронидаги роли боис Ғарб билан қарама-қаршилик вазиятида Москванинг яккаланиб қолмаганини намойиш қилиш воситаси сифатида кўрилмоқда. ШҲТ саммитида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам қатнашади.
Rossiyaning Anapa shahri yaqinidagi yashirin vino zavodidan ikki o‘zbekistonlikning o‘ligi chiqdi. Politsiya 20 va 22 yoshli o‘zbek muhojirlari vino bochkasini tozalayotgan paytda etil spirtidan zaharlanib o‘lganini taxmin qilmoqda.
O‘zbekistondan Ivanovo viloyatiga 20 tonna paxta olib kelayotgan yuk mashinasi ag‘darilib ketdi. Mercedes yuk mashinasi haydovchilariga tibbiy yordam kerak bo‘lmadi.
Ўзбекистондан Иваново вилоятига 20 тонна пахта олиб келаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Ўзбекистонлик бўлган Mercedes юк ташувчиси ҳайдовчиларига тиббий ёрдам керак бўлмади.
Россиянинг Анапа шаҳри яқинидаги яширин вино заводидан икки ўзбекистонликнинг ўлиги чиқди. Полиция 20 ва 22 ёшли ўзбек муҳожирлари вино бочкасини тозалаётган пайтда этил спиртидан заҳарланиб ўлганини тахмин қилмоқда.
Свердловскдаги 46-сонли қаттиқ режимли колонияда маҳбуслар эълон қилган очлик акцияси туфайли қамоқхона раҳбари ишдан олинди, жавобгарликка тортилди. Маҳбуслар норозилигига 3 июль куни қирғизистонлик ўзбек 26 ёшли Акбарали Акбаралиевнинг уриб ўлдирилиши сабаб бўлди. Маҳбуслар бу каби қотиликка барҳам берилмаса, оммавий тарзда томирини кесишидан огоҳлантирмоқда.
Давомини ўқинг