Линклар

logo-print

Пахта нархи янги рекордни урди

  • Фаррух Юсуфий

Тошкентда VI Халқаро пахта ярмаркасида қатнашган Cotton Outlook таҳлил маркази бош муҳаррири Рэй Батллер Ўзбекистон ҳукуматидагиларнинг пахта нархи ошганидан кайфлари чоғ эканига гувоҳ бўлиб қайтди.

Тошкентда VI Халқаро пахта ярмаркасида қатнашган Cotton Outlook таҳлил маркази бош муҳаррири Рэй Батллер Ўзбекистон ҳукуматидагиларнинг пахта нархи ошганидан кайфлари чоғ эканига гувоҳ бўлиб қайтди.

Ўтган жума куни бир килограмм пахта толасининг нархи, Cotton Outlook кўрсаткичи бўйича, қарийб 2,83 АҚШ долларига баҳоланди. Пахта бозорини тадқиқ қилувчи Cotton Outlook марказига кўра, пахта бозоридаги беқарорлик пахта сотувчилари учун хушхабар бўлса, уни сотиб олувчиларни ташвишга солмоқда.


Жаҳон бозоридаги пахта нархи одатда Cotton Outlook марказининг “А индекси”га кўра белгиланади. Ўтган жума куни бу кўрсаткич бўйича бир фунт пахтанинг нархи 1,29 АҚШ доллари, килограммга ўигрганда эса қарийб 2,83 АҚШ долларига чиқиб, янги рекордни урди.

Пахта бозорини тадқиқ қилувчи Cotton Outlook маркази нашр этадиган журнал бош муҳаррири, ўтган ҳафта Тошкентда VI Халқаро пахта ярмаркасида бўлиб қайтган Рэй Батллер, Озодлик билан суҳбатда жаҳон иқтисоди бўҳрондан чиқа бошлани ва пахта хом ашёсига бўлган талаб таклифдан кўра, каттароқ бўлиб қолаётгани боис нархларнинг рекорд даражада қолишини башорат қилади.

“Ўтган жума кунги мисли кўрилмаган нарх бугун (душанба куни) тушса керак. Чунки жума куннинг иккинчи ярмида Хитойда нархлар бироз пасайди, Қўшма Штатларда ҳам нархларнинг тушгани кузатилди. Лекин барибир нархлар рекорд даражада юқори бўлиб қолишини башорат қилиш мумкин”

“Жаҳон молиявий бўҳрони чекинган сари хом ашё, хусусан пахтага бўлган талаб ва таклифга оид вазият жиддий тарзда ўзгарди. Пахтага бўлган талаб кутилганидан кўра анча юқори бўлиб қолмоқда. 2009-2010 йилги пахта мавсуми эндигина якунланганига қарамасадан, жаҳон пахта заҳираси 3 миллион тоннага камайган. Нархларнинг осмонга кўтарилишининг асосий сабаби ҳам талаб ва таклиф ўртасидаги катта номутаносибликдаидир”, дейди Cotton Outlook таҳлил маркази раҳбари.

Унинг айтишича, келаси бир-икки йил ичида нархларнинг қандай бўлишини пахта етиштирувчи йирик мамлакатлар қанча пахта экишига боғлиқ бўлади.

Жорий йил пахтани сотиб оладиган мамлакатлар учун яхши бўлмаган бўлса, уни экспорт қиладиган мамлакатлар учун жуда даромадли бўлди, дейди Cotton Outlook бош муҳаррири Рэй Баттлер.

“Хусусан, Ўзбекистонда пахта соҳасига алоқадор идоралар, пахта вазирлигими ё ширкатлар бўладими бу йилги пахта нархларидан жуда мамнун бўлса керак, ҳар қалай”

Жаноб Баттлер ўтган ҳафта Тошкентда VI Халқаро пахта ярмаркасида иштирок этган энг ҳурматли меҳмонлардан бўлгани боис, Тошкентдаги кўтаринки руҳни бевосита сезган бўлса ажабмас.

Пахта ярмаркасида Ўзбекистон жорий йилда 600 минг тонна пахта толасини сотишни режалаштираётгани эълон қилинди. Пахта экилаётган пайтда бир тонна пахтанинг нархи минг доллар, деб ҳисобланган. Ҳозир эса пахта нархи қарийб уч баробарга кўпайиб, бу йил пахтадан тушадиган даромад кутилганидан камида икки ярим баробарга кўпроқ бўлиши инобатга олинса, Ўзбекистон ҳукуматидагилар дўпписини осмонга отаётган бўлса бордир.

VI Халқаро пахта ярмаркасида Ўзбекистон ҳукумати келаси беш йил ичида пахта экспортини 30 фоизга қисқартириб, мамлакатда пахтани қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришини эълон қилди.

Йиллар давомида пахта толаси етишмовчилигидан шикоят қилиб келадиган Ўзбекистондаги тўқимачилик ширкатлари пахтаси экспорти қисқариши ҳақидаги янгиликни яхшлик аломати, дея қабул қилишмоқда.

Cotton Outlook бош муҳаррири Рэй Баттлер ҳам Ўзбекистоннинг пахтани қайта ишлаш салоҳияти ошиб бораётгани ва бу соҳада ўз олдига қўяётган мақсадлари истиқболли эканига ишонади.

“Ўзбекистон анчадан бери ўз текстил саноатини кенгайтириш ва такомиллаштиришга уриниб келмоқда. Бунинг учун хорижий сармоялар жалб қилинмоқда. Кузатилган баъзи ижобий ўзгаришлардан Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсад, яъни пахтани қайта ишлаш саноатини кенгайтириш мақсадига эришиши мумкин, деб ҳисоблайман”, дейди Cotton Outlook бош муҳаррири.

Пахта экспортини қисқартириш ҳақидаги баёнот Ўзбекистоннинг болалар меҳнатидан фойдаланаётгани учун танқид учраётгани билан боғлиқ бўлиши мумкинми, бундан ташқари Ўзбекистоннинг иқтисоди нисбатан ёпиқлиги инобатга олинса, экспорт ҳақиқтан ҳам қисқартирилишига қанчалик ишонса бўлади, деган саволга жаноб Cotton Outlook таҳлил маркази раҳбари Рэй Баттлер.

“Бу менинг ихтисосим ташқарисидаги масаладир. Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман”, дея жавоб берди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG