Линклар

logo-print

UMS ўз логотипидан МТСнинг тухумини олиб ташлади


Шу пайтгача UMS фойдаланиб келган логотипда МТСнинг қизил тўртбурчак ичига жойлаштирилган оқ тухум тасвири ёнида UMS сўзлари бор эди.

Шу пайтгача UMS фойдаланиб келган логотипда МТСнинг қизил тўртбурчак ичига жойлаштирилган оқ тухум тасвири ёнида UMS сўзлари бор эди.

Ўзбекистондаги мобил алоқа ширкати UMS ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида компаниянинг янги логотипи жойлаштирилди. Ширкатнинг янги белгиси қизил ҳошия билан ўралган оқ квадрат ва унинг фонида ёзилган UMS деган қисқартма сўздир.

Шу пайтгача UMS фойдаланиб келган логотипда МТСнинг қизил тўртбурчак ичига жойлаштирилган оқ тухум тасвири ёнида UMS сўзлари бор эди.

Россиянинг МТС ширкати ўзининг Ўзбекистонда ташкил этилган Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхонасидаги 50,01 фоизлик улушини сотгани ҳақида куни кеча маълум қилган эди.

Ширкат пресс-релизда қайд этилишича, акциялар назорат пакети ҳозирда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонаси ихтиёрига ўтган.

"Бизнесга оид бир қатор сабаблар ва шарт-шароитлар боис МТС UMS қўшма корхонасидаги ўз улушини сотиш қарорини қабул қилган", дейилади ширкат баёнотида.

Тахминларга кўра¸ МТС ҳам АҚШ ва Европа адлия тизимларидан шу каби “чегирма” олиш ва маҳкамага чап бериш учун ярашув битими тузиш шартларидан бири сифатида¸ Ўзбекистонни тарк этишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG