Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2021, Тошкент вақти: 05:17

Жониворларга шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қуйи палатаси фракцияларида ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсиз муносабатларга нисбатан жавобгарликни кучайтиришга оид қонун ҳужжати муҳокама қилинмоқда.

Аҳоли орасида жониворларни тириклайин ёқиш ёки ҳайвон овловчилар томонидан жониворларга нисбатан шавфатсиз муносабат шакллари кўплаб учрайди. Оддийгина кўнгилхушлик учун парранда ва жониворларни овлаш ҳолатлари кузатилади.

Podrobno.uzнинг ёзишича, шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 1-қисмига зўравонлик учун жиноий жавобгарлик чоралари киритилмоқда.

Кодекснинг 111-моддасига ҳам жониворларга нисбатан қийноқ ҳолатлари учун маъмурий қамоқ акс этган жазо киритилади.

Шунингдек, жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади.

XS
SM
MD
LG