Линклар

Шошилинч хабар
13 май 2021, Тошкент вақти: 17:08

Трамп маслаҳатчиси: Жаҳон демократик ва авторитар давлатларга бўлинмоқда


АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен

АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен тобора кўпроқ давлатлар Хитой соладиган таҳдидни англаб етаркан, жаҳон бир томонда демократик, бошқа томонда эса авторитар давлатларни қўлловчи мамлакатларга бўлинаётганини таъкидлади.

«Менимча, жаҳон демократик ҳамда дунёга бошқача ёндашувчи авторитар давлатларга бўлина бошлайди», - деб айтди О’Брайен 28 октябрь куни Вашингтондаги Hudson Institute таҳлил марказига берган интервьюсида.

2019 йилда Жон Болтон ўрнига миллий маслаҳатчи этиб тайинланган О’Брайеннинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият совуқ уруш йилларидаги вазиятдан фарқ қилади, чунки совуқ уруш даврида айрим мамлакатлар на АҚШни, на Совет Иттифоқини қўллаган.

О’Брайен Россия, Эрон ва Хитойни авторитар давлатлар қаторида тилга олди ва бошқа давлатлар «уларга ўхшаб бораётганини» таъкидлади. Президент маслаҳатчиси айрим авторитар давлатлар бир партия ёки бир етакчи бошқарадиган «чала» демократия эканлигини таъкидлади.

Хусусан, О’Брайен Россия, Беларусь ва Марказий Осиё давлатларида сайловлар каби демократия элементлари борлиги, аммо ҳукмрон элита ғалабасини таъминлаш учун сайловлар натижалари мунтазам равишда сохталаштирилишини айтди. «Ўйлайманки, Бразилия, Ҳиндистон, АҚШ ва бошқа мамлакатлар етакчилигидаги демократиялар бир гуруҳ бўлади, авторитар мамлакатлар эса бошқа гуруҳ бўлади», - деди маслаҳатчи.

О’Брайен Хитой ўз аҳолисини назорат қилиш ва бошқа мамлакатларда жосуслик қилиш учун фойдаланаётган технологияларни тилга олиб, Пекин глобал миқёсда солаётган таҳдид ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, агар дунё мамлакатлари ўз тармоқларида Хитойда ишлаб чиқарилган 5G технологиясидан фойдаланадиган бўлса, Пекин жаҳон бўйлаб одамлар шахсий маълумотларини қўлга киритади ва натижада «ўз халқини назорат қилгандек, бошқаларни ҳам назорат қила бошлайди».

О’Брайен Трамп маъмурияти ҳамкор мамлакатларни Хитойнинг 5G технологиясини харид қилмасликка ундаётганини ва бу борада аллақачон муайян ютуқларга эришганини айтди. О’Брайеннинг сўзларига кўра, Трамп Хитой аста-секинлик билан иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан эркинлашмаслигини англаб етган илк етакчидир.

Аслида АҚШ сиёсати бир неча ўн йилдан бери Хитой ҳақида шундай фикрлаб келади. «Хитой тобора миллатчи, манфаатпараст ва авторитар давлатга айланаётганига ҳаммамиз гувоҳмиз», - деди О’Брайен.

Трамп 2017 йилда президентлик курсисига ўтирганидан кейин Хитойни савдо битимларини суиистеъмол қилишда айблаб, Хитойдан келадиган кўплаб маҳсулотларга тарифлар жорий қилди. Шу йил январида Трамп маъмурияти ва Хитой Пекинни кейинги икки йил давомида 200 миллиард доллар қийматга эга қўшимча АҚШ молларини харид қилишга мажбурловчи келишувнинг илк босқичини имзолади.

«Хитойга қарши қатъий туриш билангина Қўшма Штатлар савдо соҳасида реал ютуқларга эришди», - деди Трамп маслаҳатчиси.

XS
SM
MD
LG