Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2021, Тошкент вақти: 01:15

Ўзбекистонда инсон аъзолари трансплантациясига расман рухсат берилади


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишга доир ҳукумат мажлисида мамлакатда инсон аъзоларини тиббий мақсадларда трансплатация қилиш (кўчириб ўтказиш) билан боғлиқ жараёнларни қонунлаштириш ҳақида кўрсатма берди.

Яқин орада инсон аъзоларини кўчириб ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга киришилади.

Gazeta.uz нашрига кўра, президент селектр мажлисида ўзбекистонликларнинг аксарияти бу масалада Ҳиндистон, Ж.Корея, Германия сингари тиббиёти ривожланган мамлакатларга боришга мажбур бўлаётганини таъкидлаган.

Ана шу вазиятдан келиб чиқиб, бундай амалиётларнинг Ўзбекистонда ўтказилишини ташкил қилиш масаласини кўтарган.

Академик Воҳидов номидаги Кўкрак хирургияси илмий амалий маркази мутахассисларининг таъкидича, қарийб 3 йил аввал бу ерда миллий тиббиётчиларимиз илк марта жигар кўчириб ўтказиш амалиётини уддалашганига қарамай бу борадаги ҳуқуқий база мавжуд эмаслиги сабабли кенг амалиётга рухсат берилмай келаётганди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда 1000 га яқин беморлар айнан инсон аъзоларини кўчириб ўтказиш амалиёти билан боғлиқ муаммолар юзасидан шифохоналарга мурожаат қилган.

“Ана шу вазиятдан келиб чиқиб, президентимиз бир ой ичида парламент палаталарига бу борадаги ҳуқуқий асосларни яратиш бўйича топшириқ бердилар. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида инсон аъзоларини кўчириб ўтқазиш бўйича бир неча гуруҳ шифокорларимиз хорижга амалиёт ўрганиш учун юборилади”, - деди Озодликка ССВ мулозими.

XS
SM
MD
LG