Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:56

Ўзбек банклари нега қозоқ тангасини сотмайди?


Зикрилло Ишонч Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари ягона иқтисодий маконга эга бўлмагани боис ўзаро монетар сиёсатни йўлга қўя олмаётир. Масалан, Ўзбекистонда қўшни давлатларнинг миллий валюталарини алмаштириш йўлга қўйилмаган.

Иқтисодчи олим Иброҳим Ҳакимовнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда иқтисодиётни бошқаришда марказнинг (ҳукуматнинг) ўрни катта. Қирғизистон ва Қозоғистонда эса, аксинча, давлат иқтисодга аралашмаслик, хўжалик юритувчи субъектларга эркинлик бериш йўлидан бормоқда.

Олимнинг фикрича, Марказий Осиё давлатларида миллий валюталарни эркин айрбошлашга эҳтиёж катта. Агар бу масала олий доиралар даражасида ҳал этилмаса, уни иқтисодий қоидаларнинг ўзи амалга оширади. Чунки ўзаро иқтисодий алоқалар мавжуд экан, валютани айрбошлашга ҳам эҳтиёж бўлади.

И.Ҳакимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда қўшни давлатлар миллий валюталарининг конвертация қилинмаётганига ўзига хос сабаблар бор. Жумладан, бу валюталар АҚШ долларига нисбатан барқарор эмас. Шунинг учун мазкур давлатларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўзаро шартномаларда эркин муомаладаги валюталарда ҳисоб-китоб юритишни маъқул кўради.

Эксперт Комрон Алиевнинг фикрича, Ўзбекистон ёпиқ иқтисодий сиёсат юритмоқда. Бундан ташқари, шу вақтгача қўшни давлатлар билан миллий валюталарни ўзаро конвертациялаш масаласи ҳам кун тартибига қўйилмаган.
XS
SM
MD
LG