Ал-Жазира телеканали орқали эфирга узатилган аудио тасмада Усама бин Ладен АҚШ Президенти Жорж Буш маъмурияти томонидан кўрилган хавфсизлик чоралари 2001 йил 11 сентябрдан буëн янги ҳужумларни амалга оширилмаганига сабаб бўлмаганини айтади:
“Америкада айни операцияларни амалга ошириш тўхтаб қолганига¸ сизнинг кўрган хавфсизлик чораларингиз сабаб бўлгани йўқ. Биз Ироқда операцияларни амалга оширамиз¸ Худо хоҳласа¸ бундай амалиëтларнинг уйингизда туриб гувоҳи бўласиз”¸ - дейди бин Ладен.
Айни пайтда¸ Усама бин Ладен мазкур аудио тасмада АҚШга қарши янги ҳужумларга тайëгарлик кўраëтганини айтиш билан бирга узоқ муддатли сулҳ тузишни ҳам таклиф этган.
“Биз сизга одилона тарзда узоқ муддатли сулҳ таклиф этишга қарши эмасмиз ва айтганларимизга содиқ бўлиб қоламиз. Биз диний жамоамиз¸ Оллоҳ ëлғон гапириш ва алдашни ман қилган. Бу таклиф асосида вужудга келадиган хавфсиз ва барқарор шароитда иккала томон ҳам Ироқ ва Афғонистонни қайта қуриш имконига эга бўлади”¸ - дейди бин Ладен.
Аммо Оқ Уй матбуот котиби Скотт MаКлеллэн ушбу сулҳ таклифини рад этди.
“Биз террорчилар билан музокара қилмаймиз¸ уларни йўқ қиламиз. Бу урушни террорчилар бошлади. АҚШ президенти айтганидек¸ биз бу урушни ўз вақти ва жойида якунига етказамиз. Биз Америка халқига зарар етказишга интилаëтган бундай шахсларнинг барчасини таъқиб қилишда давом этамиз ва уларни жавобгарликка тортамиз”¸ - деб таъкидлади Оқ Уй матбуот котиби.
Пайшанба куни Ал-Жазира телеканали орқали эфирга узатилган аудио тасманинг қачон ëзиб олингани ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Ал-Жазирага кўра¸ декабр ойида ушбу телеканал қўлига тушган мазкур аудио тасма Рамазон ойида ëзилган бўлиши мумкин.
Айрим мутахассислар бу аудио тасма ноябр ойининг охирларида ëзилган¸ деган фикрда. Чунки ўша пайтда бин Ладин Ал-Жазира телеканалининг Қатардаги бош қароргоҳига АҚШнинг ҳужум қилиш режаси ҳақида Британия газетасига мурожаат қилган эди.
Кузатувчиларга кўра¸ бин Ладиннинг бу аудио тасмаси 13 январ куни АҚШ кучларининг Афғонистон чегараси яқинидаги Покистон қишлоғи Дамадолага қилган ҳужумидан олдин ëзиб олинган бўлиши мумкин.
Камида 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган ушбу ҳаво ҳужумида бин Ладиннинг ишончли ëрдамчиси Айман ал-Завоҳирий нишонга олингани айтилади. Бироқ Ал-Завоҳирий ҳужум қилинган жойда бўлмаган- Ҳужум оқибатида Ал-Қайданинг бошқа уч нафар етакчи аъзоси ҳалок бўлган.
Иккинчи жаҳон уруши даврида Европада АҚШ ҳарбий разведка хизматида ишлаган Кеннет Аллард фикрича¸ Покистонда Ал-Қайданинг уч нафар етакчиси нобуд бўлгани бин Ладин учун АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларига янги ҳужум режаларини амалга оширишга жиддий зарба бўлди.