Кузатувчилар Эроннинг ядровий дастури борасида бир неча йилдан бери давом этаётган тортишув ҳақида хулоса чиқаришга вақт ҳали эрта, демоқдалар. Таҳлилчилар фикрича, кўп нарса Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини вақтинча тўхтатишга рози бўлгани ёки рози бўлмаганига боғлиқ. Шаннон Кайл Швеция пойтахти Стокголмдаги Халқаро тинчлик тадқиқот марказининг атом энергияси масалалари бўйича мутахассиси.
У ҳам бошқа мутахассислар каби аввал Эроннинг жавоб мактубида нималар ёзилганини кўриш кераклигини айтади. Унга кўра, сўнгги ҳафталар ичида Теҳрон БМТ таклифига шартли равишда “ҳа” деб жавоб беришига ишора қилган. Кайл фикрича, бу уранни бойитиш ишлари дарҳол ёки бутунлай тўхтатилмаслигини англатиши мумкин.
“Теҳрон расмийлари хатти-ҳаракатини кузатадиган бўлсак, Эрон уранни бойитиш дастурини дарҳол тўхтатишга ҳеч қачон рози бўлмайдиган кўринади. БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия ишлаб чиққан иқтисодий манфаатли таклиф Эрон раҳбарлари учун мавҳум бўлиб туюлаётган бўлиши мумкин. Шу боис улар уранни бойитиш дастурини бутунлай тўхтатишга рози бўлмаслиги мумкин. Энг қизиғи, Эрон раҳбарияти уранни бойитиш дастури вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида музокара олиб борилиши мумкинлигига ишора қилган”, – дейди швециялик таҳлилчи.
Эроннинг жавоб мактубини олган давлатлар энди унга муносабат билдиришлари кутилмоқда. Бироқ Оқ Уй матбуот вакили Дана Перино Теҳрон расмийларининг жавоби синчковлик билан ўрганиб чиқилишини айтди:
“Эрон ўз жавобини жиддий таклиф деб билишини тушунамиз. Аммо бу жавоб БМТ Хавфсизлик кенгаши қўйган талабларга тўлиқ жавоб бермайди. БМТ хужжатида уранни бойитиш ва шу билан боғлиқ бўлган барча фаолият тўлиқ тўхтатилиши талаб қилинган. Биз Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари билан бирга қандай чора кўриш ҳақида маслаҳатлашяпмиз”, – деди Оқ Уй расмийси.
Германия телевидениеси орқали чиқиш қилган Канцлер Ангела Меркел Теҳрон расмийларининг жавоби “қониқарли эмас”лигини айтди. Унга кўра, Эрон расмийлари мактубида энг асосий гап, уранни бойитиш тўхтатилиши ёки тўхтатилмаслиги тўғрисида ҳеч нима айтмаган. АҚШ ва Франция ҳам Эроннинг жавоби БМТ талаби бажарилмагани айтилади. АҚШ президенти Жорж Буш бу масаланги БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан телефон орқали муҳокама қилди. Келаси ҳафта Кофи Аннаннинг Эронга бориши кутилмоқда.
Агар Эрон 31 августга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган хужжат талабини бажармаса, аъзолари Эронга нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкин.