Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:53

Франция Ташқи ишлар вазири кутилмаганда Ироққа борди.


Бернард Кушнер Ироқ вице президенти Одил Абдул Маҳди ва Диқар вилояти ҳокими Азиз Қадим Алвон билан номи Инжилда ёзилган қадимий Ур шаҳри вайроналарини бориб кўрди. Шундан кейин журналислар билан учрашган Кушнер “тинчлик ва ҳамкорлик” ришталарини қайта тиклаш мақсадида Ироққа келганини айтди.

Кушнер юрак жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун ироқлик тўрт бола Францияга боришини маълум қилди. Иорданиядан Ироқнинг Носирия шаҳрига борган Кушнер Ироқда таъқибларга учраётган 500 нафар насроний қочқинни Франция қабул қилишга уринаётганини айтди.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Ироққа икки кунлик сафари давомида Бернард Кушнер бош вазир Нурий ал-Маликий, презедент Жалол Талабоний ва ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий билан музокара ўтказишини билдирди.

Р.Кушнернинг Ироқдаги диний уламолар ва фуқаровий жамият вакиллари билан ҳам учрашиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Франция ташқи ишлар вазирининг Ироқ шимолида жойлашган Арбил шаҳрига бориб, Франция консуллик идорасининг тантанали очилиши маросимида қатнашиши режалаган. Бернард Кушнер биринчи марта Бағдодга 2007 йилнинг август ойида парламенти аъзоси сифатидан борганида, 2003 йилда бошланган Ироқ урушига кескин қарши чиққан Франция, ўтмиш саҳифасини ёпиб келажакка қарашни хоҳлашини айтган эди.

Яқинда Бағдоддан 320 километр жанубда жойлашган Носирия шаҳрида шиа гуруҳлари билан АҚШ кучлари ўртасида отишмалар содир бўлган эди. Радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр ўт очишни тўхтатишни эълон қилганидан кейин вазият барқарорлашган. Шунга қарамай, баъзан шаҳарда тартибсиз отишмалар содир бўлмоқда.
АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнернинг самолёти имом Али базасига қўнишидан бир кун олдин, яъни 30 май куни кечқурун мазкур базага қарши ракета ёки минамёт ҳужуми уюштирилган. Аммо ҳужумдан ҳеч кимга зарар етмаган.
XS
SM
MD
LG