Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:00

Эркин микрофон - "Ўғлимни ноҳақ қамашди"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тингловчи ва муштарийлардан 21 декабр куни Озодликка келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди. Тингловчиларимиз турли муаммолар масаласида ўз фикрларини билдирдилар.

Миллионернинг тақдири нима бўлди?

Илк суҳбатдошимиз Бухоронинг Вобкент туманидан. Суҳбатдошимизни қайта қуриш йиларида ўзбеклардан чиққан илк миллионер Тошпўлат Тожиддиновнинг тақдири қизиқтирмоқда.

- Менинг исмим Фаррух. Туркистон шаҳридан қўнғироқ қилаяпман. Асли бухороликман. Бир жиҳатдан¸ Озодлик радиосига эркин шахс сифатида ўз фикрларимни эркин билдира олиш мени қувонтирса¸ бошқа жиҳатдан хафа қилади, десам ҳам бўлади.

Хафа қиладиган тарафи шундаки¸ Ўзбекистонда шунақа эркин фикр айта оладиган радио йўқ. Асосий масалага келсак¸ Бухоро вилоятида Вобкент деган бир жой бор. 1990 йилларнинг бошида Вобкент шаҳрида катта қурилиш ишлари бошланган эди. Вобкент шаҳрининг марказида бир минора қад кўтарган. Шунинг олдида эски масжид ҳам бор. Мана шунинг олдига катта масжид қуриш ишлари бошланиши керак эди. У ерда нафақат масжид Имом Бухорий номидаги катта диний маскан қурилиши бошланган эди. Мана шу қурилиш бир-икки йилларча давом этди. Кейин бу қурилиш тўхтаб қолди.

Бу масжид қурилгандан кейин бу ерда аэропорт¸ меҳмонхоналар қуриш¸ диний масканга тегишли ишхоналар яратишнинг катта проекти бор эди. Айрим сабабларга кўра¸ давлат мутасаддилари томонидан бу қурилиш тўхтатилди. Бу ишларнинг бошида турган одам Тожиддинов Тошпўлат Нажмиддинович эди. Унинг асли келиб чиқиши ҳам вобкентлик. Бу одам “Умуминсоний қадриятлар ва маданият халқ академияси” деган ташкилотнинг президенти эди. У мана шу академияга асос солган кишилардан ҳисобланади. Кашперовскийни Ўзбекистонга биринчи бўлиб олиб келган одам ҳам шу бўлади. Жуда саховатпеша¸ диндор инсон. 1992 йил Тошкент халқаро кинофестивалига ҳомийлик қилган. Шу бугунга келиб Вобкент халқи "Бу одамнинг тақдири қандай бўлди?" деган саволга жавоб топа олмайди¸ - дейди вобкентлик илк тингловчимиз.

"Ўғлимни ноҳақ қамашди"


Қўқондан қўнғироқ қилган опанинг айтишига кўра¸ унинг ўғли ноҳақ қамоққа ташланган.

- Озодлик деган каналданмисиз?

Озодлик: Ҳа.

- Ассалому алайкум. Ўғлим тузукмисиз?

Озодлик: Раҳмат.

- Бир-иккита ноҳақликлар бўлган эди. Ўшани гапириб ўтмоқчи эдим.

Озодлик: Марҳамат. Ўзингизни озгина таништириб ўтинг.

- Мен Қўқон шаҳридан. Чархий кўчасида яшайман. Исмоилова Муҳаббатхонман. Ўғлим айбсиз айбдор бўлиб ўтирибди-да. Ўғлим қилмаган ишига ўтирибди ҳозир. Исмоилов Рашиджон исми. Эшитиб турган бўлсалар ҳам керак. Битта Рашид деган бола бировнинг уйига кириб нарсаларини олиб чиқиб кетганда. Менинг ўғлимни олиб боришганда. У хотин¸ ўзи ўрис¸ “Мен бу болани танимайман” деяпти. Ҳеч ким танимаса ҳам менинг ўғлимга ноҳақ срок бериб юборишди. Айбсиз айбдор бўлиб ўтирганига роса чидай олмаяпман-да. Наҳотки бу дунëда ҳақиқат бўлмаса? Наҳот қамалган одам бир умр қора бўлиб қолаверса? Битта-иккитасидан Озодлик канали бор деб эшитган эдим. Ўшанга сизларга телефон қилаëтган эдим.

Озодлик: Ўғлингизнинг исми-шарифи қандай?

- Исмоилов Рашиджон. 1989 йилда туғилган. Фарғонага ҳам ëздим. Фарғона суд апелляциясида кўрилди. (йиғлаб) Лекин ижобий ҳал бўлмасдан ҳукм шундай қолдирилди деяпти. Мен онаман-ку¸ нима бўлаëтганини биламанку. Ўғлимни ноҳақдан қамаб қўйди. Ўшанга қийналиб кетдим. Ҳақиқат йўқ экан деяпман. Инсоннинг ҳаëти ҳал бўлаяптию бу ерда. Инсоннинг ҳаëти билан ҳеч қачон ҳазиллашиб бўлмайди. Ўғлим яқинда уйланган эди. Икки ойлик куëв. Ўғлимни шундай қилиб қмааб юборишди. Шунга азоб чекаяпман. Худодан бошқа меҳрибоним йўқ экан. Мени фақат Оллоҳ эшитади. Худога солдим. Худо бордир ҳаммасига¸- дейди кўз ëшларини тўхтата олмаëтган қўқонлик Муҳаббат опа.

"Йўлларимиз жуда ёмон"

Қоракўлдан телефон қилган амаки эса йўллар ëмонлигидан ташвиш билдирди.

- Қоракўлда ҳаммаси яхши¸ ëмон эмас. Яхши кетаяпти. Ана янги йилни кутаяпмиз. Йўллар масаласида гапирсам бўлади. “Президентнинг оëғи теккан жойлар ўзгаради. Президентнинг оëғи теккан жой гулзор¸ гулистон бўлади”, деган гаплар бор. Президентимиз келиб, бизнинг йўлларимизни кўрсалар. Йўллар тўғрисида ҳеч ким қайғурмайди. Йўл учун солиқларни бензиндан оладилар. Неча минг долларларга транспорт оласиз йўллар эса яхши эмас¸ - дейди қоракўллик тингловчимиз.

***************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG