Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:59

Ингушетиядаги портлашда қурбонлар бор


Ингушетияда содир бўлган портлаш оқибатида икки киши нобуд бўлди, 35 нафари яраланди.

Назран шаҳридаги портлашда ўлганлардан бирининг милиция ходими ва бошқаси оддий фуқаро экани айтилмоқда.

Яраланган одамлар орасида Назран милицияси бошлиғи ва ҳуқуқ-тартибот органларининг бошқа юқори лавозимли расмийлари ҳам бор.

Расмийларга кўра, портлаш милиция ходимлари бир уйга жанггарилар яширингани ҳақидаги маълумотни текшираётган пайтда содир бўлган.
XS
SM
MD
LG