Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:02

Ўзбекистонда аёллар мажбурий стeрилизация қилинмоқда


Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил кузатувчилар Ўзбекистонда аёлларни улар ихтиёрига зид тарзда стeрилизация қилиш ҳолатлари ортаётгани ҳақда билдирмоқда.

"Эксперт ишчи гуруҳи" деб аталувчи ташкилотга кўра, сўнгги йилларда ўнлаб аёл исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида мажбурий тарзда стeрилизация қилинган.

Бу ерда гап Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туғилишни назорат остига олиш йўлида аёлларни жарроҳлик йўли орқали стерилизация қилиш компанияси ҳақида бормоқда.

Шифокорларга ойига икки нафар аёлни ихтиёрий жарроҳлик тарзи билан ўтадиган стерилизацияга рози қилиш вазифаси юкланган. Бу ҳолат, экспертлар фикрича, буйруқда ихтиёрий дея тавсия этилиши мумкин бўлган усулнинг мажбурий кўриниш олишини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG