Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:29

Канада Эронга санкция қўллашда ўз таъсирини ишга солади


"Катта саккизлик"ка раислик қилаётган Канада Эронга қарши янги санкциялар жорий этилишига эришиш мақсадида ўз таъсирини ишга солмоқчи.

Канада Ташқи ишлар вазири Лоуренс Кэнноннинг билдиришича, ушбу масала "Катта саккизлик"нинг шу ой оҳирида бўладиган вазирлар учрашувида муҳокама этилади.

Қатор ғарб ҳукуматлари ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликдан бош тортаётган Эронга нисбатан қаттиқроқ санкциялар киритилишини талаб этаётир.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг билдиришича, БМТ Хавфсизлик кенгаши янги санкцияларни ишлаб чиқишга аллақачон киришган.
XS
SM
MD
LG