Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:48

Халқаро ҳамжамият қирғизистонликларни босиқликка чақирмоқда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Қирғизистондаги воқеаларда одамлар ҳалок бўлганидан даҳшатга тушганини баён қилди.

Марказий Осиёга сафарини эндигина якунлаган БМТ раҳбари яна қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида томонларни босиқлик ва музокара қилишга чақирди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, норозилар билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 40 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади, бироқ мухолифат қурбонлар сони бундан кўпроқ эканини айтмоқда.

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон ва Россия бош вазири Владимир Путинлар ҳам Қирғизистонда зўравонликлар юзага келганидан хавотир билдириб, томонларни босиқликка чақирди.

Путин Қирғизистондаги исёнга Россиянинг алоқаси йўқлигини баён қилди.

Оқ уй Қирғизистондаги воқеаларга оид хабарларни кузатиб бораётганини таъкидлаб, томонларни босиқликка чақирди.
XS
SM
MD
LG