Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:01

Карзай Толибонга қўшилиш таҳдидларидан тонмоқда


Ҳамид Карзайнинг матбуот котиби Афғонистон президенти Ғарб унга нисбатан босимни давом эттирадиган тақдирда Толибон ҳаракатига қўшилиш билан таҳдид қилганига оид хабарларни икнор қилди.

Карзайнинг матбуот котиби Воҳид Умарнинг таъкидлашича, Карзай ҳукумати матбуотда бунга оид хабаралар пайдо бўлганидан даҳшатга тушган ва бу хабарлар қаердан чиққанидан бехабардир.

Кейинги кунларда турли матбуот агентликлари томонидан тарқатилган хабарларга кўра, президент Карзай ўтган шанба куни парламент вакиллари билан учрашув чоғида Ғарб давлатлари Афғонистон ички ишларига аралашишда давом этадиган тақдирда Толибон ҳаракатига қўшилиши мумкинлиги билан таҳдид қилган.

Мазкур хабарлар Оқ уйнинг Карзай ўз муаммоларида Қўшма Штатларни айблашни бас қилмаса, унинг Вашингтонга ташрифи қолдирилиши мумкинлигидан огоҳлантиришига сабаб бўлди.

Афғонистон парламентининг уч депутати Ассошиэйтед Пресс агентлигига, Карзай шанба кунги учрашувда Қўшма Штатлар томонидан коррупцияни йўқ қилиш, маҳаллийчилик ва сайлов натижаларининг қалбакилаштирилганига оид масалаларда босимлар давом этадиган бўлса, Толибон ҳаракатига қўшилиш билан таҳдид қилганини гапириб берди.
XS
SM
MD
LG