Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:08

АҚШ ва Россия янги СТАРТни имзолади


Кеча АҚШ ва Россия президентлари Прага шаҳрида икки давлат ядровий арсеналларини камайтиришга қаратилган янги битимни имзоладилар.

Барак Обама ва Дмитрий Медведев имзолаган шартнома 1991 йилда имзоланган ва ўтган йилнинг декабрида муддати тугаган ядровий қуролларни камайтиришга оид СТАРТ-1 битимининг ўрнини босади.

Обама янги келишув АҚШ-Россия муносабатларида кейинги йилларда кузатилган совуқлашувга чек қўйишини таъкидлади.

- Бугунги кун ядровий хавфсизлик ва ядровий қуролсизланиш ҳамда АҚШ-Россия муносабатлари учун муҳим босқичдир. Бу кун Стратегик қуролларни камайтириш битими борасидаги музокаралардан кўзланган вазифалар охирига етказилди. Булар жумласига ядровий қуролларимизни жиддий тарзда камайтириш ҳам киради. Ядровий қурол ташувчи ракеталар сонини деярли икки баробарга камайтирилади. Бу келишувда ўзаро ишончни янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли назорат механизми ҳам ишлаб чиқилган, деди Обама.

Обама, шунингдек, россиялик ҳамкасби билан мудофаа тизимига оид расмий Вашингтон режаси юзасидан сўзлашувларни давом эттиришга келишиб олганликларини маълум қилди.

Янги битимни мзолаш маросимидан кейин қилга чиқишида Обама ядровий қуролларни тарқатмаслик битимига амал қилмаётган Эрон “яккалланиши” ва “бунинг оқибатларини сезиши” лозимлигини урғулади.

Ўз навбатида Медведев Обаманинг фикрига қўшилишини таъкидлаб, Эронни унинг мунозарали ядровий дастурига оид илгари сурилаётган “кўплаб конструктив таклифлар”га жавоб бермаганликда танқид қилди.

Россия, деди Медведев, Эроннинг ҳатти ҳаракатларига “кўз юма олмайди” ва Исломий Республикага нисбатан БМТнинг янги санкициялари жорий қилиниши эҳтимолдан йироқмас.
XS
SM
MD
LG