Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:53

Ўзбекистонда ушлаб турилган тожик вагонлари кўпаймоқда


Душанбе даъвосига кўра¸ ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида ушлаб турилаëтган вагонлар сони 2000 дан ошган.
Душанбе даъвосига кўра¸ ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида ушлаб турилаëтган вагонлар сони 2000 дан ошган.

Тожикистон Темир йўллари ширкатига кўра¸ Ўзбекистон ҳудудида ушлаб турилаëтган юк вагонлари сони икки бараварга ошган. Душанбе расмийлари бунинг оқибатида мамлакат бозорларида нарх-навонинг ошаëтганидан нолимоқдалар.

Душанбе юрагида жойлашган “Сафар” тижорат маркази аксар тожикистонликлар олди-сотди қиладиган жой.

- Мен тез-тез бу ерга келиб, рўзғорга майда-чуйда қилиб кетаман, чунки бу ерда нарх бошқа жойларга қараганда арзон, дейди душанбелик Нодира опа.

Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Россия ва Қирғизистондан олиб келинадиган барча турдаги маҳсулотларни, “Сафар” тижорат марказидаги тижоратчилар ибораси билан айтганда, ”деярли ўз нархида” олиш мумкин эди.

Лекин, дейди биз билан суҳбатлашган тожикистонликлар, шу кунларда бу ердаги нархлар ҳам аввалгига нисбатан сезиларли ошган.

- Доканинг бир метри 4 сомоний бўлибди, бу нарх биз учун жуда қиммат. Озиқ-овқатни энди қўяверасиз,биз пенсионерлар учун қиммат бу нарх. Пенсиямни олишим билан шу ерга келар эдим, арзон деб. Ҳамма нарсага етарди. Энди фақат томоша билан чекланаяпмиз, дея зорланади 65 ёшдан ошиб қолган шаҳринавлик Адолатхон ая.

Нафақахўр суҳбатдошимиз нега нархлар ошиб бораётгани сабаблари ўзи учун қоронғулигини айтади.

Тожикистон ҳукумат расмийлари республика бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархининг ошиб бораётганини, бу мамлакатга тегишли юк вагонларининг Ўзбекистон темир йўлларида тўпланиб қолаётгани билан изоҳлашмоқда.
Кўп йиллардан буён Эрондан ёғ олиб келадиган тужжор Нодир ака ҳам бу айтилганларни тасдиқлади.

- Ёғ Тожикистонга асосан Эрондан олиб келинади. Чунки ҳам сифатли ва ҳам арзон. Лекин мана Ўзбекистон вагонларимизни қўйиб юбормаётгани учун юкларимиз ҳозиргача етиб келгани йўқ. Омборда маҳсулотларимиз тугади. Маҳсулот камайгандан кейин¸ албатта¸ нархлар ошади-да, дейди Нодир ака.

Яна бир тужжор эса ташқаридан олиб келинган юкларни республика бозорларига тақсимлайдиган бу марказда нархларнинг ошиши республика чекка ҳудудларидаги бозорларга салбий таъсир кўрсатаётганини айтади.

- Бугунги кунни оладиган бўлсак барча турдаги маҳсулот нархлари 1 сомонийгача (тахминан 22 цент таҳр,.) ошган. Бу марказ республика бозорларини маҳсулот билан таъминлайдиган улгуржи бозор саналади. Бу ерда нархларнинг бу хил ошиши республика атроф туманларидаги бозорларнинг янада қимматлашишига, аҳоли турмуш тарзининг оғирлашишига олиб келмоқда. Албатта¸ баъзи товарларга нарх кўп эмас, 10-15 дирам ( тахминан 3 цент -таҳр..) ошган. Лекин шу ҳам бозорларга таъсир қилаяпти , дер экан тожикистонлик тижоратчи Санам Юусупова, юк вагонлари билан боғлиқ муаммо тезроқ ҳал қилинмаса, кўп ўтмай Тожикистонда иқтисодий бўҳрон бошланишига шубҳа қилмаслигини айтади.

Суҳбатдошларимиз орасида “Тожикистон бозорларида нарх навонинг кўтарилишига нафақат ташқи омиллар, балки ички омиллар ҳам таъсир кўрсатаяпти” дейдиганлар бўлди.

-Бугун бозорлар, аҳоли эҳтиёжи ва талабини қондираётган тижорат марказлари монополия қилиниб олинаётгани ортидан, нарх-наво ҳам ошиб бормоқда. Масалан¸ ҳукумат юқори лавозимларидагилар қанотидаги доиралар бу иш билан шуғулланишади. Улар бир маҳсулотни олиб келиб, бошқа тужжорларга бу маҳсулотни олиб кириш ва савдо қилишни тақиқлаяпти. Ички бозорда соғлом рақобатли тижорат йўлга қўйилмаганидан кейин ўз-ўзидан нарх ҳам ошади. Чунки ўша монополист ўзи истаган нархни қўяверади. Бугун бундай доираларнинг топиб олган баҳонаси “қўшнилар ёмон”, дейди анчадан буён тижорат билан шуғулланаётган қўрғонтеппалик Исломжон Анваров.

Тожикистон темир йўллари давлат ширкати, Ўзбекистон ҳудудида қолаётган Тожикистонга тегишли юк вагонларининг сони икки бараварга ошганидан ташвиш билдирмоқда.

Мазкур идора масъулларидан бири Андрей Тропиннинг маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистон темир йўлларида Тожикистониннг қарийиб 2 000 га яқин юк вагони тўпланиб қолган.

Расмийга кўра, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги нотасидан сўнг Ўзбекистон юк вагонларини қўйиб юбора бошлаган.

“Ҳар кун деярли 50 та юк вагонини қабул қилиб турибмиз. Лекин ёнилғи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва цемент ортилган юк вагонлари будан исътесно”, дейди ўзаро суҳбатда темир йўл масъули.
XS
SM
MD
LG