Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:44

Исроил "Ғазо озодлиги флотилияси" фаолларини депортация қилди


Исроил Ғазо минтақасига инсонпарқварлик ёрдамини олиб кетаётган флотилиянинг ҳибсга олинган юзлаб фаолларини депортация қилиб бўлганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, душанба куни халқаро сув хавзаларида Исроил дессанти амалга оширган рейд пайтида ҳалок бўлган тўққиз кишининг жасади ва 527 нафар фаоллар Тел-Авивдан Туркия ва Грецияга учиб кетган учқичларга ўтқизиб юборилган. Ҳалок бўлганларнинг камида тўрт нафари ва ҳибсга олинганларнинг тўрт юзга яқини Туркия фуқаролари бўлган.

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилни Ғазо блокадасни дарҳол бекор қилиш ва минтақага инсонпарварлик ёрдамининг киритилишига имкон беришга чақbрди.

-Бу фожиа муаммонинг жиддийлигини кўрсатди. Ғазо Минтақасининг анчадан бери ёпиб қўйилгани самарасиз, беқарор ва хато чорадир. Бу чора бегуноҳ фуқароларни жазолмоқда. Блокада Исроил расмийлари томнидан дарҳол олиб ташланиши шарт, деди БМТ раҳбари.

Чоршанба куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу 31 май куни блокада қилинган Ғазо Минтақасига инсонпарварлик ёрдамини олиб киришга уринган Туркия кемасига ҳужум қилиб, тўққиз кишини ўлдирган Исроил дессанти ҳаракатларини ҳимоя қилди.

“Исроил давлати халқаро мунофиқлик ҳужуми остида қолди”, деган Нетаняҳу Исроил дессанти ҳужум қилган Туркия кемасини “нохайрихоҳ кема”, дея атади.

Нетаняҳуга кўра, Ғазо блокадаси у ердаги “террорчиларга” қурол-аслахалар етказилишининг олдини олиш учун жорий қилинган. Исроил ва Миср 31 май кунги воқеалардан аввал кемалардаги юкларни ўз ҳудуди орқали олиб ўтшни таклиф қилганини қўшимча қилди Нетаняҳу. Яҳудий давлати раҳбари Ғазога тўғридан тўғри юк олиб киришга жорий қилинган эмбарго кучда қолиши ва келгусида ҳам у ерга йўл олган ҳар қандай кема тўхататилишини баён қилди.

Халқаро ҳамжамият томонидан қораланган ва Туркия билан Исроил ўртасидаги муносабатларни тарангалштирган рейд пайтида камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, юзлаб фаоллар ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG