Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:07

Британияда такси хайдовчиси 12 кишини отиб ўлдирди


Британия Қироличаси Елизавета Иккинчи Камбрия графлигида содир бўлган отишмада 12 кишининг ҳалок бўлганидан даҳшатга тушгани баён қилиб, қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Чоршанба куни Камбрия графлигида такси ҳайдовичиси кўчада кетаётган одамларга қарата ўт очиб, 12 кишини ўлдирди ва камида 25 кишини жароҳатлади.

Отишмани содир этганликда гумон қилинаётган 52 яшар Деррик Бёрд ўз жонига ҳам қасд қилди. Полиция унинг жасадини Бут қишлоғида топди.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон парлментда қилган чиқишида нохуш ходиса оқибатида “кўплаб одам отиб ўлдирилганидан” афсус билдирди.

Чоршанба кунги воқеа 1996 йилда Шотландияда қуролланган шахс 16 бола ва уларнинг ўқитувчисини ўлдирганидан бери энг талофотли ходиса бўлди.

Бундай воқеалар шахсий қурол тақиқиланган Британияда камдан-кам содир бўлади.
XS
SM
MD
LG