Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:25

Ўшда коммендантлик соати узайтирилди


Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат жанубидаги зўравонликлар ортидан жорий қилинган комендантлик соатини 25 июнгача узайтирди.

Расмий Бишкек 11 июн куни Ўш шаҳрида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида қонли тўқнашувлар рўй бергандан сўнг комендантлик соати жорий қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўш шаҳар ва Жалолобод вилоятида вазият барқарорлашган. Ўшда айрим кўчаларда барпо қилинган баррикадалар бирин-кетин олиб ташланмоқда.

Расмийлар ва кўмак ташкилотлари вакилларига кўра, мамлакат жанубида рўй берган хунрезликлар оқибатида икки мингга яқин киши нобуд бўлган, яна бир неча минг киши тан жароҳати олган.

XS
SM
MD
LG