Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:03

ЕХҲТ Қирғизистон жанубига ўз полициясини йўлламоқчи



КХШТнинг тезкор ишчи гуруҳи яқин кунлар ичида Қирғизистонга боради.

КХШТ Бош котиби Николай Бордюжанинг билдиришича, 25 июн куни тезкор ишчи гуруҳ Қирғизистонга сафар қилиб, у ердаги вазиятга бахо беради ҳамда мамлакат жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатларини бартараф этишда Қирғизистон милициясига ёрдам беради.

Хабарларга кўра, Тезкор ишчи гуруҳ таркибида Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон расмийлари ҳамда КХШТ бирлашган штаби ва бош котибияти вакиллари бор.

Айни пайтда Қирғизистонга ЕХҲТнинг тинчликпарвар кучлари киритилиши ҳам мумкин. Бугун Бишкекда гапирган ЕХҲТнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Киммо Килюнен Қирғизистон жанубидаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашиш мақсадида халқаро тинчликпарвар кучларни жалб қилиш таклифи билан чиқди.


XS
SM
MD
LG